ОБОДЛИК, ОРАСТАЛИК - ЭЛУ ЮРТ ФАЙЗИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ОБОДЛИК, ОРАСТАЛИК - ЭЛУ ЮРТ ФАЙЗИ

ОБОДЛИК, ОРАСТАЛИК - ЭЛУ ЮРТ ФАЙЗИ

   11-12 март кунлари умумхалқ ҳайрия ҳашари бўлиб ўтди.
   Навоий вилоятида икки кун давомида тураржойлар, хиёбонлар, корхона, ташкилот ва муассаса бинолари атрофида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга оширди.  Вилоятдаги 481 та қабристон, 38 та зиёратгоҳ ободонлаштирилди, 922182 тупдан зиёд дарахтга шакл берилиб, парваришланди. Кўча ва хиёбонлар тозаланиб, 583253 дона гул кўчатлари экилди. Шунингдек, 316 520 туп   мевали  ва 432 044 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, янги боғ ва хиёбонлар ташкил этилди. 2685 та  Ариқ, зовурлар тозаланиб, жами 3264 гектар майдон ободонлаштирилди. 
   Мамлакатимизда йилда икки марта, яъни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги куни ҳамда Наврўзи олам олдидан умумхалқ ҳашари ўтказилади. Шунинг ўзиёқ ҳашарнинг ҳамжиҳатлик, бунёдкорлик ва эзгуликка етаклайдиган миллий анъана эканлигини, бу тадбир халқимиз учун муқаддас ҳисобланган айёмларнинг илк дебочаси эканлигини ифодалайди. Шунингдек, ҳашар маънавий ҳаётимизнинг узвий қисми сифатида кишилар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибат, инсонпарварлик, олижаноблик каби эзгу туйғуларни кучайтиришга хизмат қилади.
   Ҳашар баробарида кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга меҳр-мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Жумладан,  11-12 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши муносабати билан барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилиб,  умумхалқ хайрия ҳашарида 178 540 нафар касаба уюшмалари аъзоларининг фаол иштироки таъминланди. 9 613 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг биноси атрофларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш хоналарини косметик таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилди. Ёшлар Кенгаши аъзолари билан биргаликда вилоятдаги 100 ёшдан ошган кексалар бор хонадонларга ҳамда 35 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз, кам таъминланган оилаларга ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда хайрия тадбирлари ташкил этилди. Тармоқ касаба уюшмалари Нурота туман Кенгашлари ташаббуси билан  Нурота "Мурувват” уйида яшовчи 102 нафар ногиронларга 500 минг сўмлик маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилди.  Ҳашар муносабати билан бирлашмада меҳнат қилаётган шчи-ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи 1 млн 580 минг миқдоридаги маблағни меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши қарори асосида, ихтиёрий равишда Ўзбекистон "Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқарувининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилиб берилди. "Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳига  100 дона мевали дарахт кўчати ўтқазилди.
Шухрат Халилов

BOSHQA YANGILIKLAR