НАВРЎЗИМДАН НУРАФШОН ЮРТИМ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
НАВРЎЗИМДАН НУРАФШОН ЮРТИМ

НАВРЎЗИМДАН НУРАФШОН ЮРТИМ

Юртимиз бўйлаб Наврўз шукуҳи кезиб юрган айни кунларда "Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят ҳокимлиги, Навоий кон металлургия комбинати, "Фарход” маданият саройи, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, "Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ҳамкорлигида 21-март "Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида 500 кишидан иборат халқ сайли ташкил этилди.
Халқ сайли карнай-сурнай садолари остида бошланди ва катта қозонларда палов димланди. Сумалакнинг ўзгача жило бериб қайнаши дилларга ором бағишлади. Айниқса, миллий кураш, дорбозлар ўйини, шахмат-шашка мусобақаси, тош кўтариш, арқон тортиш каби миллий халқ ўйинлар иштирокчиларга завқ бағишлади. Шунингдек, Халқ сайли давомида фолъклор чиқишлар, лапарлар, миллий куй-қўшиқлар, аския ҳамда халқ оғзаки ижодидан намуналарнинг ташкил этилиши байрам шукуҳини янада оширди.
Тадбир дастурларидан ўрин олган миллий ҳунармандчилик кўргазмаси, амалий санъат  намуналари, миллий қўғирчоқлар кўргазмаси ҳар бир иштирокчида она заминни ардоқлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб,  шукроналик туйғуси билан яшашга даъват этди.
"Кармана юлдузлари” фольклор этнографик халқ жамоасининг чиқишлари байрам дастурига янада ўзгача файз бағишлади. Тадбирда иштирок этган нуронийлар, маҳалла фахрийлари "Наврўз” байрамини тирихини, бундан 30-40 йил олдин байрамнинг нишонланишини, бугунги куни билан таққослаб беришди. Наврўз кунларида инсоннинг табиат билан узвийлигини, унинг ажралмас қисмида қандайдир илоҳийлик борлигини тасдиқлашди. Зеро, миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадрятларга ҳурмат билан қараш миллий байрамларимиз орқали янада камол топаётганлигига шубҳа йўқ.
Тадбир сўнгида касаба уюшмалари томонидан вилоятдаги 15 нафар ёлғиз, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Тадбир фотолавҳалари билан сайтнинг фотогалерея бўлимида батафсил танишишингиз мумкин.

BOSHQA YANGILIKLAR