МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг жорий йил 30 январидаги БМ-09/142-сонли топшириқ хатига асосан, бошланғич ташкилотлари фаолиятини тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ва Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ўртасида келишилган ҳолда режали йиллик ўрганиш жадваллари тасдиқланди.
Ушбу ўрганишлар жадвалларига асосан, бугунги кунга қадар 13 та корхона, ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига амал қилиниши, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, ходимларга яратилган муносиб меҳнат шароитлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи асосида ходимларнинг дастлабки ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиши ҳамда аттестация натижаларига кўра ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётган ходимлар учун белгиланган тартибдаги имтиёзлардан фойдаланишлари ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра аниқланган камчиликлар бўйича иш берувчиларга 77 банддан иборат тақдимномалар киритилиб,  камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди ва ижроси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари, шаҳар ва туман кенгашлари раис лари ҳамда бирлашманинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан назоратга олинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки,  Федерация Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ташаббуси билан Республика Кенгашлари ҳамда ҳудудий бирлашмалар ўртасидаги меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик янада кучайтирилди.
    
Навоий ВКУТБ Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

BOSHQA YANGILIKLAR