БОР БЎЛ ОҚИБАТ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
БОР БЎЛ ОҚИБАТ

БОР БЎЛ ОҚИБАТ

   Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда 21-март Наврўз байрами муносабати билан Зарафшон шаҳри Мурунтоғ ҚВП врачи Анвар Хушвақтов ва Зарафшон шаҳри 5-мактаб ўқитувчиси Гулчеҳра Бердиёроваларга "Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланма берилган эди. 
   - "Биз Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ижтимоий суғурта бўлимига мурожаат қилиб, бир неча йиллардан буён фарзандимиз йўқлигини, имкони бўлса турмуш ўртоғим билан соғлигимизни тиклаб келиш учун йўлланма сўрадик. Улар бизга бепул йўлланма беришди. Бу биз учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди” - дейди Гулчеҳра Бердиёрова.  "Санаторийдан бир олам таассурот билан қайтдик. Айниқса, у ерда яхши ҳордиқ чиқариш ва соғлигимизни тиклаш учун барча шароитлар яратилган экан. Муолажалар сифати, ётоқ жойлари, пархез таомлар, ходимларнинг меҳрибонлигини айтмайсизми? Бундай эътибор ва ғамхўрликдан жуда мамнун бўлдик. Касаба уюшмалари ёрдами билан қилинаётган бундай хайрли ва эзгу ишлар бардавом бўлсин”.
Муяссар Назарова


BOSHQA YANGILIKLAR