ОГОҲЛИК - ДАВР ТАЛАБИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ОГОҲЛИК - ДАВР ТАЛАБИ

ОГОҲЛИК - ДАВР ТАЛАБИ

Диний экстремизм ва терроризм таҳдиди: ҳушёрлик ва огоҳликни кучайтириш, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш- барчамизнинг бурчимиз.
Биз бугун ғоят мураккаб,таҳликали ва қалтис бир замонда яшаётганимизни яхши биламиз. Ҳозирги вақтда дунёнинг узоқ-яқин турли минтақаларида юз бераётган ташвишли воқеалар, ён-атрофимизда кучайиб бораётган хавф-хатарларни чуқур англаб, огоҳ, сезгир ва маънавий уйғоқ бўлиб яшашимиз ҳар қачонгидан муҳим. Ана шу мавзу доирасида вилоятнинг Конимех туманида
7 апрель куни Ўзбекистон МХХ Навоий вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ, "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда Конимех туман аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ишчи гуруҳ томонидан махсус тайёрланган видеороликлар намойиш этилди. Ушбу видеороликларда вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноятчилик, уларнинг сабаблари оқибатлари, кўпгина ёшларнинг илмсизлиги натижасида кўр-кўрона экстремистик ва террористик ташкилот аъзоларининг "жиход”, "хижрат” каби алдовлари қурбони бўлаётгани, бундан ташқари ҳозирги кунда хотин-қизлар ўртасида кўп учраётган ўз жонига қасд қилиш ва аёлларнинг ноқонуний диний тарғибот билан шуғулланаётганликлари акс эттирилган лавҳалар намойиш этилди. Йиғилишда ҳамкор ташкилотлардан сўзга чиқган вакиллар юртимиздаги бунёдкорлик ишлари ўзгаришлар, халқимизнинг хаётларини янада фаровон бўлишига хизмат қилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчликнинг барқарор эканлигини эътироф этиш билан бир қаторда халқимизни ташвишга солаётган таҳдидлар, яъни ноқонуний меҳнат миграциялари, хорижга ишлаш мақсадида бориб, "одам савдоси” қурбони бўлаётган шахслар ва уларнинг аянчли оқибатлари хусусида тўхталиб ўтдилар. Шунинг учун ёшларни Она ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга оид ҳадислардан мисоллар ёрдамида тушунчалар бердилар ҳамда йиғилиш иштирокчиларига фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишга, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги маъсуллиги ҳақида ҳикматлардан мисоллар келтирилди. Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таҳсил олаётган ёш қизларнинг тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги айтиб ўтилди.
Йиғилишда сўзга чиққан касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакили мамлакатимизда меҳнат муносабатлари, иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги масалалар ва мазкур соҳада аҳолига яратилаётган имтиёзлар, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида Президентимиз томонидан ҳаётга жорий қилинган 2017-2021 йилларга мўлжалланган "Ҳаракатлар стратегияси”да белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш ва унинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб этиш ишларида ҳам фаол иштирок этиб бораётганлиги, бу эса халқимизни яна бир бор бугунги олиб борилаётган ислоҳотлар фақат инсон манфаатлари, унинг ёрқин келажаги учун эканлигини теран англаши зарурлигини таъкидлаб ўтди. Юқоридаги барча фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб жамоатчилик назоратини ҳамкорликда тизимли равишда давом эттириб, ҳар бир ҳолат ва масалага дахлдорлик билан ёндашилса, шу эзгу мақсад йўлида барча кучларимизни бирлаштирсак, мавжуд муаммоларни самарали ҳал этилишига ёрдам беради.

BOSHQA YANGILIKLAR