Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан "Президент эътибори-мурувват тадбирларида” шиори остидаги "Никоҳ” ва "Суннат” тўйларини Навоий вилоятида юқори савияда ўтказиш бўйича вилоят ҳокими томонидан 2017 йил 14 апрель куни 07-01/521 ҳамда 07-01/522-сонли чора-тадбирлар режалари тасдиқланди. Режага асосан туман хотин-қизлар қўмиталари ҳамда "Маҳалла” хайрия жамоат фондлари томонидан тавсия этилган 23 нафар суннат тўйи жорий йилнинг 27 апрель ва куни соат 11-00да Қизилтепа тумани "XXI АСР” тўйхонасида ўтказилди. Тўйда жами 585 нафар ҳар бир суннатланувчилар қариндошлари ҳамда таклиф этилган меҳмонлар қатнашди.
Тўй болалар учун кийим-кечак сифатида бир хил андозадаги зар чопон, салла қарс, костюм-шим, кўйлак, галстук, туфлилар, яъни ҳар бир болага 320300 сўмдан, жами 7 млн. 367 минг сўмлик кийим-кечаклар олиб берилди.
Тадбир куни Қизилтепа туман ИИБнинг 5 нафар ходими томонидан хавфсизлик масаласи таъминланди. Шунингдек, Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси томонидан "Тез тиббий ёрдам” автомашинаси ажратилиб 2 нафар тиббий ходимнинг навбатчилиги ташкил этилди.
Миллий либосдаги қизлар ва яхтакдаги йигитлар тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олдилар ҳамда улар учун ажратилган жойларга кузатдилар.
Тўйхона шиорлар, ибратли сўзлар, фестиваль байроқчалари ва ҳар хил безаклар ўрнатилиб, "Ўзтелеком” АК Навоий филиали томонидан 3х4 ҳажмдаги светодиотли экран ўрнатилиб, байрамона безатилди ва тадбир давомида Президентимизнинг фарзандларимиз, болажонларимизга кўрсатаётган ғамхурликлари ва вилоятимизда бу борада амалга оширилаётган ишлар аск эттирилган ижтимоий видео роликлар намойиш этилди.
Байрамона гуллар ва шарлар билан безатилган Қизилтепа туманидаги "XXI АСР” тўйхонасига суннатланувчилар етиб келишди. Тўйхонанинг икки томонидан миллий либосдаги қизлар ва яхтакдаги йигитлардан иборат йўлак тортилиб карнай-сурнай наволари остида меҳмонлар кутиб олинди.
Миллий мусиқа садолари остида вилоятнинг ўзига хослиги акс эттирилган миллий либосдаги эртак қахрамонлари иштирокида тўйхонага кузатиб кирдилар.
Тадбирда туман маданият бўлими қошида ташкил этилган қўғирчоқ театри "Зумрад ва Қиммат” эртагини намойиш этди, шунингдек туман маданият бўлими фолклор, бадиий жамоаси, туман мусиқа мактаби катта ва кичик гурухлар жамоаси томонидан болажонларга эртак қахрамонларининг сиймолари сахна кўринишида намойиш этилди.
Тадбирни фронт орти меҳнат фахрийларидан 1928 йилда туғилган Мардонов Мухаммад ва 1933 йилда туғилган Суюнов Сайфулло боболар тўй болалар уларнинг ота-оналари ва меҳмонларни қутлаб, дуо билан очиб беришди.
Тўй тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев ва туман ҳокими Ш.Набиев табрик сўзи билан иштирок этиб, тўй болаларга Президентимизнинг қутлови ва совғаларини топширдилар.
Тўйхонада Қизилтепа Маданият бўлимининг 7 нафар хонандалари томонидан юртни мадх этувчи қўшиқлар жонли, шунингдек тўйга ташриф буюрган мехмонларни рақсга чорловчи куй-қўшиқларни ижро этишиб тадбир иштирокчиларини хушнуд қилишди.
Шунингдек, тадбирда Қизилтепа тонги” газетаси муҳаррири, адиб, Райим Мақсудов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб, Ҳамдам Эшонқулов, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Рамазон Эгамов, шоир, Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими раиси Баҳриддин Садриддиновлар иштирок этиб, тўй болаларни қутлашди.
Тўй тантаналари жараёнида 23 нафар тўй болаларга уларнинг номига халқ банкининг Қизилтепа туман бўлими томонидан омонат дафтарчалари очилиб, 1 миллион сўм маблағ қўйилган омонат дафтарчалари ҳамда "Мен Ўзбекистон фуқаросиман”, "Энг қайғули шодлик” китоблар жамланмаси "Президент совғаси” сифатида тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари туман ҳокимининг совғаси - ҳар бир тўй болага велосипед топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон, Ёшлар, Навоий телевиденияси, Давр, Ахборот, вилоят телеканалларининг вилоятдаги мухбирлари ҳамда ЎзАА, "Дўстлик байроғи”, "Халқ сўзи, "Қизилтепа тонги”, "Народное слово”, "Навоий пресс” газеталарининг масъуллари иштирок этишди. Шунингдек тўй маросими Вилоят касаба уюшмалари, Вилоят ҳокимлиги, Камолот, Туман ҳокимлиги, Маданият бошқармаси веб сайтларида ёритилди.

Фотолавхалар билан сайтнинг ФОТОГАЛЕРЕЯ саҳифасида батафсил танишингиз мумкин