Меҳнатни муҳофаза қилишда маълумотларни тўплаш ва улардан фойдаланишни оптималлаштириш номи билан номланган давра суҳбати Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фаоллар залида бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида вилоят корхоналарида фаолият кўрсатаётган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандислар ва касаба уюшма қўмитасининг фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда вилоят меҳнат Бош бошқармаси масъул ходими Болиев Фахриддин Муҳаммадиевич "Ўзбекистон Республикасининг " Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири)” амалга тадбиқ этилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида” мавзуси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси профпотологи – Рахимов Эркин Шодиевич "Меҳнат шароитлари ва унинг умумий касалликлари, меҳнат жароҳатларининг келиб чиқишидаги аҳамияти ва нохуш ҳолатларни олдини олиш йўллари” мавзусида, "Саноатгеоконтехназорат” ДИ Навоий минтақавий инспекцияси бошлиғи ўринбосари Тўхтамишев Олим Хамидович "Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларида ишларни бехатар олиб бориш усуллари” мавзусида маъруза қилишди. Куннинг ярмида бирлашма кенгаши томонидан иштирокчиларга кофе-брейк ташкил этилди. Шундан сўнг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид муаммолар ва уларни ечими юзасидан фикр-мулоҳаза, савол-жавоблар олиб борилди. Иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федирацияси Кенгаши тавсияси асосида тайёрланган "Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати” юзасидан ходимлар учун эслатма буклети тарқатилди.
Тадбир давомида иштирокчилар меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича белгиланган нормалар ва талабларга мувофиқ иш берувчи ва вакилнинг ҳуқуқ ва мажбурятлари тўғрисида янада кўпроқ билимга эга бўлишди.
Корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган меҳнаткашларнинг бу борадаги билим савиясини ошириш, уларга хавфсиз меҳнат шароитларининг яратилганлиги тўғрисидаги билимини мукаммаллаштириш учун ўз иш ўрнидаги меҳнат шароитлари ҳамда муҳофазасига оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи орган томонидан текширишдан ўтказилиши учун сўровнома берилиши тушунтирилди.
Давра суҳбати давомида меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш борасида юқори кўрсатгичга эришиб, "Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни энг яхши ташкил этган иш берувчи”, "Йилнинг энг фаол меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили” , ҳамда "Йилнинг энг фаол ижтимоий ҳамкори” номинациялари бўйича "Навоиазот” АЖ касаба уюшмаси вакили, вилоят меҳнат Бош бошқармаси касаба уюшмаси вакили, "Қизилқумцемент” АЖ касаба уюшмаси вакилига бирлашма кенгашининг диплом ва эсталик совғалари тақдим этилди.