БАХТЛИ БЎЛИНГ КЕЛИН-КУЁВЛАР » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
БАХТЛИ БЎЛИНГ КЕЛИН-КУЁВЛАР

БАХТЛИ БЎЛИНГ КЕЛИН-КУЁВЛАР

Навбатдаги хайрия тадбири 14 нафар жуфтлик никоҳ тўйи жорий йилнинг 30 апрель куни Навбаҳор туманидаги  "Оқ олтин” тўйхонасида ўтказилди. Тўйда  жами 700 нафар ҳар бир никоҳланувчи қариндошлари ҳамда таклиф  этилган меҳмонлар қатнашди.  
Тўйдан 3 кун олдин маъсуллар томонидан ҳар бир никоҳланувчи оилалар учун Президент томонидан тақдим этилган ётоқхона жихозлари жамланмалари уйларига бориб манзилли ўрнатилди.
Келин-куёвлар учун кийим-кечак олиш учун келинларга бир хил андозадаги миллий келин либослари, куёвлар учун костюм-шим, кўйлак, галстук, туфлилар ҳамда никоҳ узуклари харид қилинди. Ҳар бир жуфтлик учун 3 млн 603 минг сўмдан, жами 50 млн. 450 минг сўмлик харид қилинди. "Оқ олтин” тўйхонасига касаба уюшмалари томонидан 19 млн 600 минг сўм маблағ кўчириб берилди. Шунингдек Навбаҳор ҳамда Конимех туманидаги "Гўзаллик” салонларидан келинлар имтиёзли фойдаландилар. Ҳар бир жуфтлик учун туман ҳокимлиги томонидан 14 та оқ рангдаги Лесетти русумидаги автомашина ажратилди ҳамда ДАН ходимлари назоратида Навоий шахридаги Алишер Навоий боғидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйишди.
Тадбир куни  Навбаҳор ва Конимех туман ИИБларининг 15 нафар ходими томонидан хавфсизлик масаласи таъминланди. Шунингдек, Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2 та "Тез тиббий ёрдам” автомашинаси ажратилиб 4 нафар тиббий ходим хизматга қўйилди.
Навбаҳор туманидаги "Камолот” ЁИҲ томонидан 24 нафар фаоллар миллий либосда тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олдилар ҳамда улар учун ажратилган жойларга кузатдилар.
Тўйхона атрофи тўлиқ ободонлаштирилди. Тўйхона атрофи ва ички қисмига шиорлар, ибратли сўзлар, фестиваль байроқчалари ва ҳар хил безаклар ўрнатилиб, "Ўзтелеком” АК Навоий филиали томонидан 3х4 ҳажмдаги светодиотли экран ўрнатилиб, байрамона безатилди ва тадбир давомида Президентимизнинг фарзандларимиз, болажонларимизга кўрсатаётган ғамхўрликлари ва вилоятимизда бу борада амалга оширилаётган ишлар аск эттирилган ижтимоий видео роликлар намойиш этилди.
Байрамона гуллар ва шарлар билан безатилган Навбаҳор туманидаги "Оқ олтин” тўйхонасига 14 нафар никоҳланувчилар етиб келишди. Тўйхонанинг икки томонидан йўлак тортилиб карнай-сурнай наволари остида меҳмонлар кутиб олинди.
Тўйни Навбаҳор тумани "Нуроний” жамғармаси раиси Шодиев Азим бобо ота-оналари ва меҳмонларни қутлаб, дуо билан очиб беришди. Шундан сўнг саҳнага 2 нафар бошловчилар Лазиз Нуров ҳамда Рушана Элмуродовалар ташриф буюришиб сценарий асосида тўйни олиб боришди.
Миллий мусиқа "Ёр-Ёр” садолари остида вилоятнинг ўзига хослиги акс эттирилган миллий либосдаги қизлар келин ва куёвларни миллий сўзана палаги остида тўйхонага кузатиб кирдилар.
Шундан сўнг, ФХДЁ ходимлари томонидан ҳар бир ёш оила учун уларни никоҳлари қонунийлаштирилганлигини билдирувчи никоҳ гувохномасини барча меҳмонларнинг гувоҳлигида тантанали равишда топширилди ҳамда севги рамзи никоҳ узукларини тақиш маросими ўтказилди.
Тўй тадбирида вилоят ҳокими ўринбосарлари Ф.Солиев, Н.Садикова  ва туман ҳокимлари И.Ўроқов ҳамда А.Нарзиевлар табрик сўзи билан иштирок этиб, никоҳланувчиларга Президент совғаси мебеллар тўпламининг гувохномаларини ҳамда туман ҳокимликлари томонидан ташкил этилган электр-маиший жихози (электр печ) совғасини оила қураётган ёшларга кетма-кет топширдилар.
Тўйхонада Навбаҳор ва Конимех туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги "Хушанзамон” фолклор жамоаси, "Навбаҳор таронаси” ашула ва рақс ансанблининг 14 нафар хонандалари томонидан юртни мадх этувчи қўшиқлар жонли, шунингдек тўйга ташриф буюрган мехмонларни рақсга чорловчи куй-қўшиқларни ижро этишиб тадбир иштирокчиларини хушнуд қилишди. Шунингдек тадбирга Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Мардон Мавлонов иштирок этиб, даврага файз кўшди.
Шунингдек, тадбирда "Навбаҳор тонги” газетаси муҳаррири шоир, Бобоқанд Умаров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмас аъзоси, адиб, Раҳим Қодиров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, оқин, Айтуар  Сабиров, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи, адиб, Рамазон Эгамов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими раиси, шоир, Баҳриддин  Садриддинов, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Бекбўтаева Сарвинозлар иштирок этиб, тўйчиларни қутлашди. 

BOSHQA YANGILIKLAR