Касаба уюшмаларининг " 2017 йил- Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастурига киритилган муҳим вазифалардан бири спортнинг енгил атлетика тури бўйича "Саломатлик сари” югуриш марафонини ўтказиш режасидир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федирацияси Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур марафонга Навоий шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган мингдан ортиқ меҳнаткашлар тўпланишди. Навоий Педагогика институтининг 1000 нафар талабалари, Навоий Олимпия захиралари коллежининг 200 дан ортиқ ўқувчилари марафон иштирокчиларини қўллаб-қувватлашди. 15 нафар тажрибали ҳакамлар томонидан марафон жараёнини белгиланган қоидалар асосида ташкил этишга кўмаклашилди.
Бирлашма Кенгаши томонидан марафон иштирокчиларига оқ футболка ва кепкалар ташкил этилди.
Марафон иштирокчилари спорт байрамига ташриф буюрар экан, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини ҳис қилмас
Жараёнларни кузатиш асносида бош ҳакам фахрий мураббий Низом ака Ҳасанов билан суҳбат қурдик.
Мана 5 йилдирки, касаба уюшмалари томонидан ўтказиб келинаётган спорт мусобақаларида ҳакамлик қиламан. Йилдан – йилга ишчи ходимларни оммавий спортга жалб этиш борасидаги саъйи – ҳаракатлари таҳсинга сазовордир. Ходимларни фойдали ва мазмунли ҳаракатга йўналтириш, соғломлаштириш ва чиниқтиришга қаратилган бундай эзгу ишлар, ҳар бир иштирокчини доимий равишда жисмоний машқлар билан шуғулланишга ундайди.
Яна бир марафон иштирокчиси "Навоиазот” АЖ ишчиси Мирзаева Зуҳро опа эса спорт билан шуғулланиш нафақат тан соғлиги учун, балки руҳ соғлиги учун ҳам зарурлигини алоҳида таъкидлайди.
Бундан бир неча йил жуда оғир ҳасталикка учрадим. Врачлар спорт билан мунтазам шуғулланишим зарурлигини тавсия қилишди. Ўнг оёғим букланмай, тик қотиб қолганди. Секин-секин спортга ошно бўлдим. Мана кўриб турганингиздек марафонда ғолиб бўлиш учун ташриф буюрдим.
Спорт ҳозирда менинг энг яқин дўстим, у мени тезкор фикрлашга, асабларимни мустаҳкамлашга ўргатди.
Марафон Низомига мувофиқ 3 та ёш тоифасида 18 нафар ғолиб ва 6 нафар наминантлар аниқланди. Жумладан:
Марафон иштирокчиларидан Асадуллаев Фаррух, Умарова Жамила, Турсунов Алишер, Бобоқулов Феруз, Алибоева Асим ва Мирзаева Зуҳралар биринчи ўринга сазовор бўлишди.
Марафон якунлари бўйича 3 ёш тоифаси бўйича ғолиб иштирокчилар касаба уюшмаларининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.
Хулоса ўрнида "Энг ёши улуғ иштирокчи” номинацияси ғолиби Азизов Наби ака сўзларини келтириб ўтишни жоиз деб топдик.
"Ҳар куни жисмоний машқлар билан шуғулланаман. Қолаверса, иш оралиғида ходимлар гимнастикасини ҳам бажараман. Балки шу боисданми, ҳеч қачон ўзимни олтмиш ёшдан ошган ҳисобламайман” .

Ф.Мардиева