ДИҚҚАТ ЭЪЛОН » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Меҳнат Бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилоят Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ишчи, мутахассислар, ўқувчи ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга кенг имконият яратиш, уларнинг қобилиятлиларини аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танлови ўтказилади.

«Қишлоқ хўжалиги машиналарига хизмат кўрсатиш механиги», «Компьютер инжиниринги техниги», «Дастурий инжиниринги техниги», «Пайвандлаш ишлари техниги», «Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича механик», «Умумқурилиш ишлари устаси», «Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси», «Ошпаз», «Сартарошлик ва декоратив косметика устаси», «Миллий ва бадиий либослар модельери» номинациялари бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ишчи, мутахассислар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари таклиф этилади.

Касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳужжатларни ўз ўқув муассасаси қошидаги комиссияга топшириши тавсия этилади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг эсдалик совға ҳамда дипломлари билан тақдирланади.

Танлов уч босқичда, яъни туман (шаҳар)ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда республика-тармоқ миқёсида ўтказилади.

Танлов тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар билан шу ерда танишишингиз мумкин:

Низом

Номинациялари рўйхати

Қўшимча маълумотлар учун Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасидаги
(0-436) 226-01-15, 226-03-73 телефон рақамларига мурожаат қилинг.

BOSHQA YANGILIKLAR