МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ САМАРАСИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ САМАРАСИ

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ САМАРАСИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 13 январдаги 5-63 "с” сонли қарорига асосан Навоий вилоятида 10 апрелдан 10 майга қадар бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари учун масофавий малака ошириш курси ўтказилди. Бугун соат 14.00 да "Камолот” ЁИХ Навоий вилояти Кенгашига тегишли бўлган "Ёшлар маркази” нинг компьютер хонасида масофавий таълим портали орқали малака ошириш курсида қатнашаётган 26 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ўз билимларини синаш учун якуний тест синовларидан ўтишди. Онлайн тарзда ўтказилган тест синовлари якуний натижасига кўра умумий кўрсаткич 97 %ни ташкил қилди. Бундай юқори кўрсаткичлар эса бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларининг Ўқув маркази билан биргаликдаги бир ойлик ҳамкорлиги натижасидир.

BOSHQA YANGILIKLAR