Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан "Президент эътибори-мурувват тадбирларида” шиори остидаги "Никоҳ” ва "Суннат” тўйларини Навоий вилоятининг барча туманларида юқори савияда ўтказилмоқда. Куни кеча вилоятнинг Хатирчи туманида 11 нафар жуфтликларни никоҳ тўйи туманнинг "Осиё гранд” тўйхонасида ўтказилди. Тўй базмида жами 650 нафар мехмонлар ва никоҳланувчи ёшларнинг қариндошлари иштирок этди.
Тўйлар арафасида никоҳланувчи ёшлар учун мебель - ётоқхона жихозлари жамланмалари уйларига етказилди.
Байрамона гуллар ва шарлар билан безатилган Хатирчи туманидаги "Осиё гранд” тўйхонасига 11 жуфт никоҳланувчилар етиб келишди. Тўйхонанинг икки томонидан йўлак тортилиб карнай-сурнай наволари остида меҳмонлар кутиб олинди.
Тўй тадбирида вилоят ҳокими ўринбосарлари У.Раззоқов ва Ф.Солиев табрик сўзи билан иштирок этдилар, никоҳланувчиларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Тоғева ва туман ҳокими Ғ.Алиевлар Президент совғаси мебеллар тўпламининг гувоҳномаларини ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган Артел кир ювиш машинасини оила қураётган ёшларга кетма-кет топширдилар.
Тўйга ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрстган артист Самандар Ҳамроқулов ва Ўлмас Оллобергенов, актёрлар Элёр Носир ва Фарход Қурбоновлар иштирок этишиб, даврага файз кўшди.