"Президент эътибори - мурувват тадбирларида” шиори остидаги ўтаётган никоҳ ва суннат тўйлари Навоий вилоятининг Қизилқум бағрида ястаниб ётган олис Томди туманида ҳам зўр кўтаринки руҳда ўтказилди. Кўзларида бахтиёрлик чақнаб турган олти нафар ёшлар дастлаб туман ҳокими томонидан ажратилган сутдек оппоқ автомашиналарда Томди тумани марказидаги зиёратгоҳ ва она ҳайкали пойига гуллар қўйишди.
Миллий қадриятлар ва урф одатлар асосида ташкил этилган тўй базми миллий ўтовларда бошланди. Аввалида маҳаллий удумга кўра келинлар меҳмонларни безатилган ўтовларда кутиб олиб уларга таъзим ила қимрон қуйиб узатишди.
Тўйни Томди тумани халқ қабулхонаси бошлиғи Тўлеген Медетов ёшларни ва уларнинг ота-оналарини қутлаб очиб берди. Қозоқ миллий мусиқа садолари остида туманнинг ўзига хослиги акс эттирилган миллий либосдаги қизлар ҳамроҳлигида келин-куёвлар ва жажжи суннат болажонлар тўйхонага кириб келдилар.
Тўй тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев туман ҳокими К.Алдаберганов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Ш.Халиловлар табрик сўзи билан иштирок этиб никоҳланувчиларга Президент совғаси мебеллар тўпламининг гувохномаларини ҳамда туман ҳокимликлигининг совғаларини оила қураётган ёшларга ҳамда суннатланувчи болажонларга топширдилар.
Тўй базмини Томди туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги "Ақтов” бадиий жамоаси томонидан юртни мадх этувчи қўшиқлар, шунингдек тўйга ташриф буюрган мехмонларни рақсга чорловчи куй-қўшиқларни ижро этишиб тадбир иштирокчиларини хушнуд қилишди. Шунингдек тадбирга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов, Муқимий номли мусиқали драма театри актёри А.Муродовларнинг ташрифи йиғилганларга катта хурсандчилик бахш этди, даврага файз кўшди.
Тўйдан олдин ҳар бир никоҳланувчи янги оилалар учун шинам ётоқхона жихозлари совға тариқасида ёшларнинг уйларига манзилли ўрнатилгани уларни беҳад қувонтирди.

ШЎХЁР