"Президент эътибори-мурувват тадбирларида” шиори остидаги ўтаётган суннат тўй тадбирлари Нурота тоғликларига ҳам етиб келди. Нур чашмасидек тиниқ кўзларида қувонч ва шодлик балқиб турган 44 нафар тўй болаларни безатилган "Истиқлол” тўйхонасида туйчи болакайларнинг қариндошлари, маҳалладошлари карнай садолари билан тантанавор кутиб олинди.
Тўйни туман "Нуроний” жамғармаси раиси, ҳурматли оқсоқоллардан Нусратулла Нарзуллаев қутлов сўзи билан очиб берди. Ўзбекона мусиқа садолари ва гулдирос қарсаклар остида Нурота каштачилиги акс эттирилган нафис либосдаги қизалоқлар ҳамроҳлигида жажжи суннат болажонлар қўл ушлашиб тўйхонага кириб келдилар.
Тантанада Навоий вилоят ҳокимининг ижтимоий ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ф.Солиев туман ҳокими Ж.Ҳамроев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Халиловлар табрик сўзи билан иштирок этиб болажонларимизга Халқ банкининг бир миллион сўмдан қўйилган жамғарма гувохномаларини, болаларбоб китоблар ҳамда туман ҳокимликлигининг совғаларини суннатланувчи болажонларга топширдилар.
Ғазғонлик кекса устоз- муаллим Абдухолиқ Ҳасанов туй бўлаётган болажонлар қариндошлари номидан сўз олиб, бу қадар меҳр-мурувватга тўла эътиборли тадбирни умри бино бўлиб кўрмагани, ёшларимизнинг бахту саодатини ўйлаб олиб борилаётган саховатли ишларнинг бошида турган Президентимизга, тўй ташкилотчиларига беҳад миннатдорчилик билдирди.
Тўй базмини туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий жамоалари томонидан юртни мадх этувчи қўшиқлар, шунингдек тўйга ташриф буюрган мехмонларни рақсга чорловчи куй-қўшиқларни ижро этишиб тадбир иштирокчиларини хушнуд қилишди. Айниқса 5- сонли мусиқа ва саънат мактаби ўқувчиларининг гўзал рақс ва қўшиқлари иштирокчилар кўнглига катта завқ-шавқ бахш этди.

ШЎХЁР