Навоий вилоятида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида жорий йилнинг 24-25 апрель кунлари имзоланган қўшма қарорга асосан «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танлови ўтказилди.
Ушбу ўтказилган танловнинг туман-тармоқ босқичи ғолиблари иштирокида 2 кун давом этган комиссия ишида Ёш ишчи-касб эгалари ва битирувчиларнинг назарий ҳамда касбий-амалий машғулотларда бажарган ишлари натижасига кўра танловнинг ғолиблари аниқланди.
Вилоят босқичи жорий йилнинг 16-17 май кунлари қуйидаги коллежларда номинациялар бўйича ўтказилди.
Кармана саноати касб ҳунар коллежида - «Қишлоқ хўжалиги машиналарига хизмат кўрсатиш механиги»;
Навоий Маданият ва санъат касб-ҳунар коллежида - «Ошпаз», «Сартарошлик ва декоратив косметика устаси», «Миллий ва бадиий либослар модельери»;
Архитектура ва қрилиш касб-ҳунар коллежида - «Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича механик», «Умумқурилиш ишлари устаси», «Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси»;
Навоий информатика ва электрон саноати касб ҳунар коллежида - «Компьютер инжиниринги техниги», «Дастурий инжиниринги техниги»;
Навоий кончилик коллежида - «Пайвандлаш ишлари техниги», номинациялари бўйича туман (шаҳар) босқичларидан ғолиб бўлган 46 нафардан ортиқ ёш ишчи касб эгалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этдилар.
Маълумот учун жорий йилнинг 22 май куни вилоят босқичи ғолиблари Ёшлар марказида эълон қилиниб, тантанали равишда тақдирланадилар.
Ёшлар кенгаши раиси М.Қамбарова