2017 йилги ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 26 май куни Навоий кон металлургия комбинати тасарруфидаги "Болажон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида мавсум ташкилотчилари ва оромгоҳларга жалб этиладиган ходимлар учун болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш мавсуми ташкилотчиларининг вилоят семинари бўлиб ўтди.
Мазкур семинарларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг масъул ходими З. Набиев, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи аъзолари, туман, шаҳар Мувофиқлаштирувчи гуруҳ вакиллари, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Ҳалқ таълими бошқармалари, "Камолот” ЁИХ вилоят Кенгаши масъул ходимлари ва ёз мавсуми даврида оромгоҳларда фаолият юритадиган 12 та шахар ташқарисидаги оромгоҳлар раҳбарлари, шунингдек, мавсумга жалб этилган 44 нафар тиббиёт ходимлари, ИИБ ходимлари, 220 дан ортиқ педагог кадрлар, тарбиячи ва етакчилар, бош ҳисобчилар ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этишди.
Вилоят семинарини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тузилган дастурга мувофиқ Федерация Кенгаши, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари, Ишчи гуруҳи раҳбарлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Маърузаларда ёз мавсумига барча турдаги болалар оромгоҳларини тайёрлаш, болаларнинг сифатли соғломлаштирилиши ва дам олишларини ташкил этиш шунингдек оромгоҳларда болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини санитария-гигиена талабларига риоя этилишини назорат қилиш, оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизлик чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир ташкилотчилари томонидан семинар иштирокчиларига Ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган тарқатма материаллар тақдим этилди.
Семинар давомида масъулларга иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.
-Мазкур семинарда иштирок этиб, тегишли соҳа вакиллири томонидан кераклича маълумотларни тингладик, - дейди "Шабода” оромгоҳи раҳбари Гулноз Жўрақулова. – Албатта, болажонларимизни ёзги мавсумда мароқли дам олишлари учун астойидил ҳаракат қилиб, куч-ғаёратимизни аямаймиз.