Жорий йилнинг 26 май куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши информацион технологиялар бўлими мудири Зафар Набиев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Фозил Тешаев ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Вилоят компьютерлаштириш маркази” директори Хуршид Фармоновлар иштирокида "Касаба уюшмалари фаолиятида КИАТ, электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги ва ижро интизоми” мавзусидаги мастер класс ўқув семинари бўлиб ўтди. Ўқув семинарда касаба уюшмалари ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш ва Комплекс интеграллашган ахборт тизими (КИАТ), Жамоат ташкилотларида Электрон ҳукуматнинг аҳамияти ва жамоат ташкилотларида ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари тўғрисида маърузалар қилинди.
Шунингдек Федерация Кенгаши информацион технологиялар бўлими мудири Зафар Набиев – "Замонавий ташкилотнинг самарали фаолиятини ташкил қилиш бизнес жараёнларда қатнашаётган барча иштирокчиларни ўзаро ахборот алмашиниши талаб этилаётган ахборотларга эга бўлиш ва ахборот махсулотларига, ахборот хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга эга бўлган ахборот муҳитисиз мумкин эмаслиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида бундай ахборот мухитига касаба уюшмалари Федерациясида ахборот-коммуникция технологияларини ривожлантиришнинг 2014-2020 йилларга мўлжалланган стратегик дастури асосида яратилаётган комплекс интеграллашган ахборот тизими - КИАТ мисол бўла олиши” тўғрисида семинар иштирокчиларига керакли маълумотларни етказди.
Ўқув семинари савол-жавобларга бой тарзда ўтди.