Жорий йилнинг 26 май куни бирлашма Кенгашининг Мажлислар залида ҳурматли Президентимиз Мирзиёв Шавкат Миромонвич томонларидан жорий йилнинг 11 апрелида имзоланган "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги хокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида бирлашма Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими томонидан касаба уюшмалари фаоллари учун амалий ўқув семинар ўтказилди.
Семинарда қарорнинг мазмун моҳияти ва барча корхона, ташкилот, муассасалари билан бирга давлат ва нодавлат ташкилотларида ҳам ижро интизомини мустаҳкамлаш, раҳбар ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда ходимлар томонидан берилган топшириқлар ижросини ўз муддатларида таъминлаш борасида тушунчалар берилиб, йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларига мутасадди ходимлар томонидан тушунчалар берилди.