Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 246-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда вилоят Бандлик Бош бошқармаси томонидан шаҳар ва туманларда семинар ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган режа-жадвалга мувофиқ жорий йилнинг 13 июнидан 20 июнига қадар семинарлар ташкил этилди.
Мазкур семинарда тармоқ касаба уюшмаларининг шаҳар ва туман кенгашлари раислари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимлари ҳамда касаба уюшмаларида сайланган вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат жами 1000 нафардан ортиқ тингловчилар иштирок этдилар.
Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири, Ч.Қодиров, етакчи мутахассиси М.Қамбарова ҳамда вилоят Бандлик Бош бошқармаси вакиллари "Меҳнатни муҳофаза қилиш сохасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарор билан тасдиқланган Низомлари яъни,
1. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг ягона реестрини юритиш тартиби, Ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида аудит ўтказиш тартиби, Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби, Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомлари,
2. 2016 йилнинг 22 сентябрида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни (Янги таҳрири),
3. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг жорий йил 4 апрелдаги "Ўзбекистон касаба уюшмаларининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик хизмати тўғрисидаги Низоми” тўғрисида семинар иштирокчиларига тушунчалар бердилар.
Семинар иштирокчиларни қизиқтирган савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Мазкур семинарда тармоқ касаба уюшмаларининг шаҳар ва туман кенгашлари раислари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимлари ҳамда касаба уюшмаларида сайланган вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат жами 1000 нафардан ортиқ тингловчилар иштирок этдилар.

1. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг ягона реестрини юритиш тартиби, Ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида аудит ўтказиш тартиби, Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби, Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомлари,
2. 2016 йилнинг 22 сентябрида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни (Янги таҳрири),
3. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг жорий йил 4 апрелдаги "Ўзбекистон касаба уюшмаларининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик хизмати тўғрисидаги Низоми” тўғрисида семинар иштирокчиларига тушунчалар бердилар.
Семинар иштирокчиларни қизиқтирган савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Махбуба Қамбарова,
Навоий вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими
етакчи мутахассиси
Навоий вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими
етакчи мутахассиси