2017 йил 12 июль куни Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда кўмаклашиш Дастури ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумининг якунларига бағишлаб амалий семинар ўтказилди. Мазкур тадбир тармоқларнинг туман ва шахар Кенгашлари раислари, касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари, корхона, ташкилот ва муассаса рахбарлари, жами 150 нафар иштирокчилар иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда кўмаклашиш Дастурига ўрни ва роли, меҳнат жамоаларида соғлом муҳит барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, халқимизда бугунги кунга шукроналик ҳиссини янада кучайтириш ва касаба уюшма аъзоларининг ягона ғоя атрофида жипслашишига хизмат қилишини алоҳида таъкидланиб ўтилди ва Кўмаклашиш дастурининг бешта йўналиши қўллаб-қувватлатланди.
Ф.Рахимова