Навоий шаҳридаги 8-сонли мусиқа ва санъат мактабида мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторининг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот қилиш, ЎзЛиДеП Дастури ва Сайлов олди платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вилоят бўлими, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши вилоят бўлими, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда "Мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, ташаббускор, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар рағбатлантириш мақсадида "Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Тадбирда асосан кўрик-танловнинг туман, (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 20 дан ортиқ тадбиркор ва фермерлар иштирок этишди. Улар кўрик-танлов Низомига асосан ўз фаолиятлари давомида ишлаб чиқарган маҳсулотларини намойиш этишди. Танлов жараёнида ҳар бир иштирокчининг сиёсий-ҳуқуқий билим даражаси синовдан ўтказилди. Натижага кўра мутлоқ ғолиб бўлганлар учқудуқлик тадбиркор Шарипова Зебинисо 1-ўрин, хатирчилик Қаюмова Фотима 2-ўрин, Кармана туманидан Астанова Дилором 3- ўринни қўлга киритиб республика босқичига йўлланма олди. Шунингдек, фаол иштирок этган ишбилармон аёллар "Замонавий тадбиркор аёл портрети”, "Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, "Ташаббускор аёл”, "Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл”, "Энг яхши тадбиркор аёл” ҳамда "Йилнинг энг ташаббускор аёли” номинациялари билан тақдирланди. Партия, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
-Бугунги тадбирда мен ўз олдимга қўйган мақсадимга етдим, -дейди танлов ғолиби З. Шарипова. -Жуда хурсандман, бу билан тўхтаб қолмасдан янада тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтираман ҳамда кўрик-танловнинг Республика босқичида ҳам юқори натижага эришишга астойдил ҳаракат қиламан. Давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор биз тадбиркорларга кенг имкониятлар яратмоқда, ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб юртимиз равнақи ҳамда иқтисодиёти учун ўз ҳиссамни қўшишни бурчим деб биламан.