ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА

ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА

Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги  10-11-50-сонли ҳамда  Ўзбекистон    касаба   уюшмалари   Федерацияси    Кенгашининг  2017 йил 10 июлдаги БМ-05/1097-сонли топшириғи ижроси юзасидан Халқаро меҳнат ташкилоти  ва Ўзбеистон Республикаси  ўртасида имзоланган  "Ўзбекистон Республикасида  муносиб меҳнат дастури”га  биноан жорий йилнинг  21 июлидан 28 июль кунлари  вилоятнинг барча туман, шаҳарларида Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда  давлат органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг  мансабдор шахслари ҳамда фермерлар  салоҳиятини ошириш бўйича  семинар тренинглар  ўтказилиши режаси тузилди.
Мазкур режа асосида ўқувларнинг биринчи босқичи сифатида жорий йилнинг 21 июл куни соат 15-00 да вилоят ҳокимлиги, мутасадди ташкилот, муассаса ва нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг раҳбарлари билан касаба уюшмалари фаоллари  ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида вилоят  "Ёшлар маркази”нинг кичик мажлислар залида ўқув – семинар ташкил этилди.
Семинарни вилоят  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши  раиси Н.Тоғаева ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиевлар очиб берди.
Ўқув-семинарнинг мазмун-моҳияти ва семинардан кўзланган асосий мақсад ҳақида тадбир иштирокчиларига Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти  Сиан Паркинсон сўзга чиқиб, белгиланган дастурга мувофиқ  "Болалар меҳнатини тартибга солиш бўйича  Халқаро ва  миллий қонунчилик  меъёрлари  ҳақида  асосий тушунчалар” мавзусида, вилоят бандлик бош бошқармаси вакили Ф.Болиев,  "Мажбурий меҳнатни олдини олиш  меъёрларини  тартибга солиш  бўйича Халқаро ва  миллий қонунчилик  меъёрлари  ҳақида  асосий тушунчалар” мавзусида бирлашма Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири А.Бобомуродоваларнинг маърузалари тингланди.
Ўқув-семинар тренинг бахс ва музокараларга ҳамда "Ишга ёллаш жараёнида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати қалтисликларини англаш ва уларнинг олдини олиш масалалари” мавзусидаги амалий машғулотлар  асосида юқори савияда ташкил этилди ва тадбир иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб ўз топшириқларини тақдимот қилишди. Иштирокчиларга қўлланма тариқасида Ўзбекистон Республикасининг  "Бола ҳуқуқларининг  кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасида болалар меҳнатига ҳамда мажбурий меҳнатга  оид ратификация қилинган  Конвенциялар кўпайтирилиб тарқатилди.
Наргиза Юлдашева

BOSHQA YANGILIKLAR