"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” бўйича қабул қилинган Давлат дастури ҳамда "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги байрамолди тантаналар кўлами тобора кенгайиб бораётир. Айниқса, Навоий вилоятининг олис Учқудуқ, Томди ва Конимех туманларида ўтказилган маданий –маърифий тадбир ҳам аҳолида катта таассурот қолдирди.
"Касаба уюшмалари – хотин –қизларга” акцияси доирасидаги тадбир доирасида 60 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг аёллари тадбирга таклиф этилди.
Тадбирнинг тантанали қисмида сўз олган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Назира Тоғаева Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳномолигида мамлакатимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, инсон манфаатлари йўлидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижалари, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган ютуқларимиз хусусида йиғилганларга сўзлаб берди.
Айниқса, ҳурматли Президентимизнинг 2017 йилнинг 25 апрелдаги "Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ – 2925-сонли қарори мазмун-моҳияти тўғрисида фикр билдирар экан, тадбир иштирокчиларининг давомли қарсаклари аҳолининг кайфияти кўтаринки руҳда эканлигидан далолат бериб турибди. Тадбирга ташкилотчилик қилган Учқудуқ туман "Маҳалла” хайрия раиси Икром Рахимов бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашар эканмиз "Бир неча йиллардан буён аҳоли билан юзма-юз ишлаяпмиз. Айниқса, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да биз кирмаган хонадон қолмади. Аҳолининг муаммоси билан танишар эканман. Ҳаракати бор хонадонда муаммо йўқлигининг гувоҳи бўлдим. Қайсики хонадонда боқимандалик кайфияти борки, ўша хонадонда муаммо ҳам бор. Шу жиҳатларини инобатга олган ҳолда қайсики хонадондан бизга муаммо билан мурожаат қилишадиган бўлишса, ўша хонадон аъзолари, мавжуд шароити билан тўлиқ танишаман. Муаммонинг ечимини ўша оиланинг ўзидан топамиз. Чорасиз қолгандагина кўмакни бошқа ташкилотдан излаймиз. Бугунги тадбирга 20 нафар таклиф этилган аёлларимизнинг ҳам қайсидир жиҳатдан оғриқли жойи бор. Ўша жойга байрам кунлари озгина бўлсада малҳам бўлиш мақсадида байрам тадбирига таклиф этдик.
Касаба уюшмаларининг эътиборидан хурсандмиз, - дейди тадбир иштирокчиларидан бири "йўлчилар” маҳалласида яшовчи фуқаро Гулноз Хайруллаева. – Бу ғамхўрлик нафақат менга, бутун маҳалламизга деб ўйлайман. Менга совға қилинган дазмол уй юмушида зарур восита. Тадбирга келиб, байрам арафасида кўнглим тоғдек кўтарилди. Ташкилотчиларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман.
Касаба уюшмалари томонидан Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги олдидан ташкил этилаётган мазкур тадбир Томди ва Конимех туманларида ҳам бўлиб ўтди.