ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК! » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!

ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан касаба уюшмаларининг "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган Форуми якунларига бағишланган амалий семинарлар тизимнинг қуйи ташкилотларида ҳам ўзтказилмоқда. Куни-кеча шундай тадбир Навоий вилоятининг "Навоийпахтасаноат” АЖ ҳудудий филиали ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида бўлиб ўтди.
Унда ҳар иккала ташкилотдан касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг вакиллари иштирок этишди.
-Семинарнинг асосий мақсади, - дейди унда иштирок этган Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев.
- "Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалда тадбиқ этишда барча даражадаги касаба уюшма органлари ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда касаба уюшма фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор ниятларни амалга оширишдан иборатдир”.
Тадбир давомида Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда касаба уюшмалари ташкилотлари олдида турган вазифалар тўғрисида ҳам сўз борди.
Семинарда иштирок этган касаба уюшма фаоллари Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир устувор йўналишини амалга ошириш бўйича барча даражадаги касаба юшма ташкилотлари олдида турган аниқ вазифаларни белгилаб олиш билан бирга уларни амалга ошириш механизмлари борасида ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. "Пахтасаноат” ҳудудий фелиали касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Жаниев, филиал директори ўринбосари М.Адизов, Соғлиқни сақлаш бошқармасидан Ғ.Содиқов, Ҳ.Файзиева, Ф.Рахимовалар форумда акс этган вазифаларни якдиллик билан қўллаб қувватладилар. Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмаларининг "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати ўқиб эшиттирилди.

BOSHQA YANGILIKLAR