НАВОИЙДАН ХИВАГА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
НАВОИЙДАН ХИВАГА

НАВОИЙДАН ХИВАГА

Мамлакатимизда мустақилликка эришгандан буён юртимиз ҳақиқий маънода туризм индустрияси юксалаётган заминга айланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга доир Давлат дастурида бу соҳа иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қайд этилган.

Мақсад битта. Ватанимиз бағрида кўп йиллик тарихга эга муқаддас қадамжолар, ноёб обидалар, зиёратгоҳлар билан кенг аҳоли қатламини таништириш. Куни кеча Навоий вилоятидаги 100 нафар икки авлод вакиллари "Касаба сайр” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда Урганч ва Хива шаҳарларига саёҳатга бориб келишди.

Саёҳат давомида ички туризм маданиятини ривожлантирш, қадимий ва гўзал шаҳарлар, улардаги бетакрор тарихий-маданий обидалар, миллий урф-одатларимиздан фахрланиш ҳиссини кучайтиришга эътибор ортганига амин бўлдик. Ташкилотчилардан чексиз миннатдормиз. Чунки, Хоразм вилоятига биринчи бор боришим. Мустақиллик байрами олдидан ўз касбига бўлган фидойилар рўйхатида борлигим, яхши бир хордиқдан баҳраманд бўлганимдан хурсандман.

Хива шаҳридан бошланган саёҳатимиз Урганч шаҳрида давом этди. Бизга бириктирилган экскурсовад зиёротгоҳлар ўтмиши ва бугуни билан тўлиқ таништириб борди. Бир сўз билан айтганда саёҳат барчамизда ўзгача таассурот қолдирди.

Айниқса, Ичанқалъа меъморий обидаси тарихини кўз олдимизда бор бўйи билан гавдалантирди. Қолаверса, хоразмликларнинг ўзига хос урф-одатлари билан янада яхшироқ танишдик. Ўйлайманки, бундай саёҳатлар ҳар бир ходимга кўтаринки кайфият бағишлаб, кучига-куч қўшади. Биз билан бирга саёҳат кунлари ҳамроҳлик қилган Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги ҳамкасбларимиз билан танишдик. 300 нафар саёҳатчиларга бирдек шарт-шароитлар яратган хоразмлик мезмонларга, улкан ташкилотчилик масъулиятини зиммаларига олишган "касаба сайр” шўъба корхонаси ташкилотчиларига ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдирамиз.

BOSHQA YANGILIKLAR