Навоий вилоятида икки кун давомида тураржойлар, хиёбонлар, корхона, ташкилот ва муассаса бинолари атрофида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Вилоятдаги 481 та қабристон, 38 та зиёратгоҳ ободонлаштирилди, 531861 тупдан зиёд дарахтга шакл берилиб, парваришланди. Кўча ва хиёбонлар тозаланиб, 290 588 дона гул кўчатлари экилди. Шунингдек, 799,9 ариқ, зовурлар тозаланди ва чиқариб ташланган маъиший ва қурилиш чиқиндилари миқдори 1704 ташкил этади. Жами 2207,2 гектар майдон ободонлаштирилди.
Мамлакатимизда йилда икки марта, яъни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги куни ҳамда Наврўзи олам олдидан умумхалқ ҳашари ўтказилади. Шунинг ўзиёқ ҳашарнинг ҳамжиҳатлик, бунёдкорлик ва эзгуликка етаклайдиган миллий анъана эканлигини, бу тадбир халқимиз учун муқаддас ҳисобланган айёмларнинг илк дебочаси эканлигини ифодалайди. Шунингдек, ҳашар маънавий ҳаётимизнинг узвий қисми сифатида кишилар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибат, инсонпарварлик, олижаноблик каби эзгу туйғуларни кучайтиришга хизмат қилади.
Ҳашар баробарида кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга меҳр-мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Жумладан, 19-20 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши муносабати билан барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилиб, унда 204 мингдан ортиқ касаба уюшмалари аъзоларининг фаол иштироки таъминланди.
Нурота туманидаги Эркаклар мурувват уйида бирлашманинг Ёшлар Кенгаши аъзолари иштирокида ободонлаштириш ишлари ташкил этилиб, даволанувчилар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди.
94 нафар ногиронлар, 67 нафар ёлғиз қариялар, 104 нафар кам таъминланган оилалар турар жойлари ободонлаштирилиб, уйларида енгил таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шухрат Халилов