ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ – ДАВР ТАЛАБИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ – ДАВР ТАЛАБИ

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ – ДАВР ТАЛАБИ

Навоий вилоятида 2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига бориб мавжуд муаммоларни аниқлаш, оилалардаги ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилди.  
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра, шу йилнинг 14-17 август кунлари Касаба уюшмалари Федерацияси, Молия Вазирлиги, Бандлик ва меҳнат масалалари Вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Навоий вилоятидаги  маҳалла фуқаролар йиғинларида рўйхатда турувчи, улар томонидан тақдим этилган жами 1258 та кам таъминланган хонадон ўрганилди. Ҳар бир маҳалла кесимида масъуллар белгиланиб, хонадонлар тўлиқ қамраб олинди.  
Рўйхатдаги оилаларда жами 1405 нафар ишсиз фуқаро аниқланди. Ногиронлар сони 312 нафарни, боқувчиси бўлмаган оилалар эса 192 нафарни ташкил этди.
Юзма-юз мулоқотлар давомида жами 934 нафар фуқаро ўз имконига яраша иш билан таъминланишини сўраб мурожаат қилди.
Тижорат банкларининг микрокредитлари юзасидан 18 оила томорқани ривожлантириш, 18 оила иссиқхона қуриш, 41 хонадон парранда, 122 оила қорамол боқиш, 143 нафар фуқаро эса тадбиркорликнинг турли йўналишлари – тикувчилик, касаначилик, ҳунармандчилик борасида иш бошлаш мақсадида кредит сўраб мурожаат қилди.
Оилаларнинг ҳар бири бўйича сўровнома, яъни ўзига хос паспорт шакллантирилиб, уларда оиланинг ижтимоий аҳволи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар белгиланган. Ҳар бир сўровномада ижро муддатлари ва уларга масъуллар ҳам туман ҳокимлари томонидан белгиланиб, туман ҳокими, масъуллар томонидан имзоланган. Яъни ўрганишлар натижалари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича назорат механизми ҳам йўлга қўйилди. Белгиланган масалаларни ҳал этиш учун бир ойлик муддат белгиланган.
Шуни таъкидлаш жоизки Хоразм вилоятида бошланган бу борадаги ижобий ишлар Навоий вилоятида ҳам давом эттирилиб, ҳозирда Бандлик хизматлари,   Савдо-саноат палатаси мутасаддилари вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича ойма-ой мониторинг ўтказиш ишлари йўлга қўйилди.
Айниқса, кишилар ўртасида боқимандаликни бартараф этиш мақсадида  дастлабки босқичда томорқадан чиқадиган сабзавот, мевалар, гўштнинг оилалардан ортадиганини тизимли равишда харид қилиш  ва айнан кам таъминланган оилалардан чиққан маҳсулотларни  ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларига (боғчалар, соғлиқни сақлаш объектлари, меҳрибонлик уйлари ва бошқаларга) сотиш механизмини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлганлиги сабабли бу борадаги фаолиятга "Маҳалла” хайрия жамоат   фонди фаоллари ҳам жалб этилади.

BOSHQA YANGILIKLAR