КАСБИМ - ФАХРИМ! » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
КАСБИМ - ФАХРИМ!

КАСБИМ - ФАХРИМ!

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик, корхонанинг 40 йиллик юбилейи ва касб байрами муносабати билан корхона, барча бўлим ва бўлинмалар ҳудудлари ободонлаштирилиб, байрамга бағишланган баннерлар ва плакатлар бинолар петоқларига ўрнатилди.
Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан "Ҳурмат тахтасига” 12 нафар 20 йилдан кўп ишлаган меҳнат фахрийлари ичидан илғор ишчи-ходимлар тавсия қилинди.
Жорий йилнинг 18 август куни Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами, корхонанинг 40 йиллик юбилейи ва "Қурувчилар куни” касб байрамига бағишлаб корхонанинг фаоллар залида тадбир ўтказилди.  Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Б.Султонов, тармоқ вилоят БКУҚ раиси Б.Хожиев ва шаҳар хокими иштирок этдилар. Тадбирни корхона Бош директори  Б.Ботиров ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Кулдашевлар очиб иштирокчиларни байрамлар билан табрикладилар. Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Б.Султонов барча корхона ишчи-ходимларини байрам билан табриклади, 2 нафар касаба уюшмаси фаолларига Ўз КУФК нинг "Фахрий ёрлиғи”, энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида ҳамда 7 нафар касаба уюшмаси фаолларига Республика кенгашининг "Фахрий ёрлиғи”, энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида пул мукофатини топширди. Навоий шахар хокими У.Халилов барча корхона ишчи ходимларини табриклаб, вилоят хокимлигини ҳамда шахар хокимлигининг "Фахрий ёрлиғи”  билан пул мукофатини топширди.
Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами, корхонанинг 40 йиллик юбилейи ва касб байрами муносабати билан корхона бўлим ва бўлинмалари ўртасида "Касбим – бу менинг фахрим” кўрик танлови 4 та номинация бўйича ҳамда "Ободонлаштириш ва тозалик ишларини олиб борилиши бўйича”, "Меҳнат муҳофазаси, техника ва ёнғин хавфсизлиги ишлари бўйича”, корхонанинг 40 йиллик тарихини "40” рақами шаклида акс эттирувчи кўргазма материал тайёрлаш бўйича, корхонанинг 40 йиллик тарихини акс эттириувчи фотоальбом тайёрлаш бўйича  ўтказилди. 1.2.3 ўринди эгаллаган ғолибларга тадбирда Бош директор ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширдилар.
Бош директор Б.Ботиров ва касаба уюшмаси раиси А.Кулдашевлар  корхонада 20 йилдан ортиқ меҳнат қилган ишчи-ходимлардан бир гуруҳига "Меҳнат Фахрийси”  унвонини, ишчи-ходимларга корхонанинг  "Фахрий Ёрлиғи” ва 100.0 сўмдан пул мукофотини топширдилар. Тадбир иштирокчилари учун концерт ташкил этилиб, Ватанимизни мадҳ этувчи куй қўшиқлар ижро этилди.
Жорий йилнинг 19 август куни Мустақиллигимизнинг 26 байрамига "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистоним” шиори остида, корхонанинг 40 йиллик юбилейи ҳамда касб байрамига бағишлаб корхонага қарашли профилакторияда байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирида барча бўлим-бўлинмаладан 800 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар  ҳамда таклиф этилган меҳмонлар иштирок этишди. Корхона томонидан байрам дастурхони ташкил этилиб ош берилди. Байрамга бағишлаб  касаба уюшмаси қўмитаси, хотин-қизлар ташкилоти ва Ёшлар иттифоқи аъзолари билан хамкорликда тадбирга катта тайёргарлик кўрилди ва  спорт ўйинлари ташкил этилди. Спортнинг футбол ва валейбол бўйича финал мусобақаси ўтказилди. Ғолибларни  Бош директор  Б.Ботиров ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Кулдашевлар  табриклаб диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар. Байрам тадбирга Республикамизнинг таниқли хонандалари Ботир Қодиров, Хулкар Абдуллаева  ва вилоятимизда хизмат қилаётган хонандалар таклиф этилиб, ўзларнинг кўй- қўшиқлар билан барча ишчи-ходимларни хурсанд қилдилар.
Корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан  "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да  Мустақилликнинг 26 йиллик байрами муносабати  билан  447 нафар корхонада ишлаб кетган кекса нафақахурларни ва  22 боқувчисини йўқотган оилаларга  касаба уюшмаси маблағидан ҳар бири 155 000 сўмлик озиқ-овқат тўпламлари  уйларига олиб бориб бериб аҳволидан хабар олинади.

"Qizilqumsement” АЖ КУҚ раиси А.Кулдашев.

BOSHQA YANGILIKLAR