Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги олдидан Навоий вилоятида ҳам "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда юрт равнақи йўлида меҳнат қилаётган турли соҳа ходимлари, Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда ёшлар қатнашмоқда.
Жорий йилда Навоий вилоятидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 6 нафар талаба "Касаба уюшмалари стипендианти” сертификатига сазовор бўлди.
- Бугун касаба уюшмалари стипендиясига лойиқ кўрилганим мени янги марралар сари қанотлантирди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик биз ёшларни янада юксак марраларни забт этишга ундайди, - дейди Навоий давлат педагогика институти талабаси Дилафрўз Абсаломова. – Кўрсатилаётган ғамхўрликка жавобан она каби ягона бўлган муқаддас Ватанимизнинг тараққиёти йўлида масъулият билан хизмат қилишга ваъда берамиз.
Тарихдан маълумки, халқимиз ўз қаҳрамонларини ҳамиша ардоқлаган. Уларнинг Ватанга садоқати, мард ва жасурлигини куй-қўшиқларда тараннум этган. Дарвоқе, ҳақиқатдан ҳам дунёдаги энг шарафли вазифа Ватан ҳимоячиси бўлишдир. Бундай касбга ўз ҳаётини бахшида этган инсонлар эса юксак эҳтиром ва ҳурматга лойиқдир.
"Касаба уюшмалари – ҳарбийларга!” акцияси доирасида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларининг оиласига манзилли моддий кўмак кўрсатилди.
- Турмуш ўртоғим Сержант Шерали Идиев Ватан олдидаги бурчини шараф билан уддалади, - дейди Қизилтепа туманида яшовчи Назокат Нурова. –Хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлди. Бугун биз ҳар томонлама тинч ва осойишта юртда эъзоз ва эътиборда яшаётирмиз. Турмуш ўртоғимнинг дилидаги эзгу нияти ҳам шу эди, аслида.
Тадбир доирасида 2 нафар эҳтиёжманд оилалар вакилларига санаторийга бепул йўлланмалар тарқатилди.
- Соғлигимни тиклаш учун "Умид гулшани” санаторийсига берилган бепул йўлланмани меҳр-оқибатнинг ёрқин намунаси деб биламан, - дейди "Авазбобо” фермер хўжалиги ишчиси Н. Шарипова. -Улуғ байрам арафасида ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Бу муқаддас заминда яшаётганим ва инсон қадр-қимматига бунчалик эътибордан кўнглим тоғдек кўтарилди.
Мустақиллик мадҳ этилган, юртимиз тинчлиги куйланган, истиқлолимиз улуғланган мазкур тадбирларда иштирок этган вилоятдошларимиз осойишта ва фаровон кунлар учун шукрона келтиришди.
"Қирқ чинор” чойхонасида бир пиёла чой устида давом этган байрам тадбирида 50 нафар меҳнат фахрийлари ҳам иштирок этишди. Икки авлод учрашуви давомида ёшлар билан кекса авлод вакиллари дилдан суҳбат қуришди. Тинч ва осуда ҳаётимиздаги ўзгаришлар, ёшларга бўлган эътиборни тўлқинланиб сўзлаётган ёшлар бир томонда. Бу кунларни қадрлаш ҳам фарз, ҳам қарз дея уқтираётган кексалар бир ён. Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилди. Тадбирга ташриф буюрган ҳар иштирокчи қалбида чексиз ғуру ва фахр, ифтихор туйғуси мужассам.