МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН

Буюк ва бебахо неъмат мустақилликнинг миллий тараққиёти, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс ахамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда.Ўзбекистоннининг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсидаги обрў эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.
Ватанимиз тарихида мутлақо янги сахифа очган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма олти йиллигини  муносиб кутиб олиш ва ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси  Республика Кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ҳамда Навоий вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан жорий йилнинг 30 август куни "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий - маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тиббий кўмакка мухтож, қандли диабет касаллигига чалинган, туғма эшитиш қобилияти паст бўлган репродуктив ёшдаги кам таъминланган  ишчи-ходимлар ва 14 ёшгача касалга чалинган болалардан 9 нафарига  глюкомер (тест полоскаси билан) ва 9 нафарига эшитиш аппаратлари беғараз совға қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти ташкилотларининг бирлашган қўмитаси тасарруфидаги 20 ташкилотларнинг ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган, кўп болали кам таъминланган оила вакилларининг 38 нафарига озиқ-овқат пакетлари ҳамда 77 нафар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмаси берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ф.И. Рахимова.


BOSHQA YANGILIKLAR