КАСБ БАЙРАМИ МУБОРАК АЗИЗ ШИФОКОРЛАР » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
КАСБ БАЙРАМИ МУБОРАК АЗИЗ ШИФОКОРЛАР

КАСБ БАЙРАМИ МУБОРАК АЗИЗ ШИФОКОРЛАР

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида инвестиция дастурлари доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция ва қурилиш ишлари тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва соҳада жаҳон тиббиётининг янги технологияларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Мазкур тадбирлар халқимизнинг тиббий хизматдан баҳрамандлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда ўз самараларини бераётир.
Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ана шундай кенг кўламли тиббий ислоҳотлар натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди. Оналар ва болалар ўлими уч баравар камайди.
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган бундай юксак ютуқлар халқаро миқёсда ҳам кенг эътироф этилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг оналик ва болаликни муҳофазалашга оид миллий модели тараққий этган мамлакатларга намуна сифатида тавсия этилгани бунга ёрқин мисолдир.
Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга асосан, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ушбу шарафли ва масъулиятли касб эгалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда.
Бунга мисол қилиб, “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрами муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Худойқулова Фотима, Кармана туман тиббиёт бирлашмаси врачи Абдуллаева Марям ҳамда Томди туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Элмуратова Бибижанлар ўз саломатликларини тиклаб келишлари учун “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланма билан тақдирланганлигини келтириш мумкин.

З.Мислимов

Ижтимоий суғурта бўлими мудири

BOSHQA YANGILIKLAR