ХАЛҚ ҚАЛБИДА БАРҲАЁТ СИЙМО » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ХАЛҚ ҚАЛБИДА БАРҲАЁТ СИЙМО

ХАЛҚ ҚАЛБИДА БАРҲАЁТ СИЙМО

Ушбу мавзуда жорий йилнинг 7 ноябрь куни касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг фаоллар залида  Ўзбекистоннинг атоқли раҳбари Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб “Маънавият соати” ташкил этилди.
“Маънавият соати”да  бирлашма Кенгашининг раис ўринбосари Ш.Халилов   сўзини давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли ва Ўзбекистонга қарийб 25 йил раҳбарлик қилган даври тўғрисида бошлади. Республикамизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқарган, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорана хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта хисса қўшган фидойи фарзанди хотирасига халқимиз бугун алоҳида ҳурмат, эҳтиром кўрсатиб, у амалга оширган хайрли ишларни ёд этди.  Адибнинг ”Дил амри”асаридан парча ўқиб берди.
Президентимиз  Шавкат Мирзиёевнинг “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори халқимиз кўнглидаги хайрли иш бўлди. Мазкур қарор асосида бугун халқимиз ўзининг фидойи, олижаноб, элпарвар фарзандини эъзоз ва эҳтиром билан хотирламоқда –деди бирлашманинг Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири А.Бобомуродова. Ватанни, ҳалқини севган, унинг тараққиёти йўлида хизмат қилганлар номи эл қалбида абадий яшайди.

Ф.Мардиева

BOSHQA YANGILIKLAR