КАСАБА УЮШМАЛАРИ “МАЪНАВИЯТ СОАТИ»ДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
КАСАБА УЮШМАЛАРИ “МАЪНАВИЯТ СОАТИ»ДА

КАСАБА УЮШМАЛАРИ “МАЪНАВИЯТ СОАТИ»ДА

Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак
Ўзбекистон  Республикаси  Президенти раислигида жорий йилнинг 15 ноябрь куни бўлиб ўтган мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” мавзусида “Маънавият соати” бўлиб ўтди.
Маънавият соатида бирлашма раиси  Н.Тоғаева ҳамда  раис ўринбосари Ш.Халиловлар сўзга чиқиб “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг  мазмун-моҳиятини тушинтириб,  юртимизда аҳолининг тинч-осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, бошқа ҳаётий муҳим масалалрни ҳал этиш бўйича кенг кўламли харакатлар бошлангани, янги тизим яратилгани ижобий натижалар бераётганини қайт этиб ўтдилар. Айниқса ёшлар ва хотин-қизлар, оилалардаги қайнона-келин муносабатларида касаба уюшмалдари кенг тушинтириш ишлари олиб бориши лозимлиги тўғрисида келишиб олинди.


                                                                                                           Ш.Халилов,
                                                                                                          Ф.Мардиева

BOSHQA YANGILIKLAR