ДАВРА СУХБАТИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ДАВРА СУХБАТИ

ДАВРА СУХБАТИ

Вилоят ҳокимлиги томонидан 2017 йилнинг 3 ноябрида тасдиқланган 05-05/1427-сонли режага асосан жорий йилнинг 20-24 ноябри оралиғида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги Давра суҳбатлари вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда туман, шаҳар ҳокимликлари билан касаба уюшмалари фаоллари ҳамкорлигида ўтказилди. Ўтказилган давра суҳбатларида 570 нафар ҳамкор ташкилотлар вакиллари, касаба уюшма фаолларидан иштирок этиб, улар томонидан меҳнаткашларнинг манфаатлари ҳимоясига тегишли 92 та савол ва таклифлар берилиб, уларнинг 84 таси тадбир давомида жойида ҳал этилишига эришилди.
Якуний “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги Давра суҳбати 2017 йил 25 ноябрь куни бирлашма Кенгашининг фаоллар залида Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари (75 нафар) билан ўтказилди.


Давра суҳбатида ҳамкор ташкилотлардан вилоят ҳокимлиги, Марказий банк, молия, адлия, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, бандлик, Савдо-саноат палатиси ҳудудий бошқармалари ҳамда ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят маҳаллалар кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси вакиллар фаол иштирок этдилар.
Давра суҳбатлари жараёнида кўтарилган энг долзарб масалалар:
1.Бюджет корхона,  ташкилот, муассасаларда фаолият юритаётган ишчи-ходимларига намунали уйларни олиш  учун корхона маблағлари ҳисобидан фоизсиз ссуддалар берилиши ҳамда банкдан олинадиган кредитнинг  фоизини камайтирилса ишчи ходимларга яхши бўларди.
2.Ўзгалар қарамоғига муҳтож қарияларни  парваришлаётган оила аъзоларидан бирига энг кам иш ҳақи стандартларига риоя этилган ҳолда  ойлик маош белгилаш ва уларга  парваришлаш  даврини меҳнат стажига ҳисоблаш мақсадга мувофиқ.
3.Зарарли меҳнат шароитида ишловчилар учун  ижтимоий суғурта  маблағлари ҳисобидан бериладиган йўлланмаларни имтиёзли шартларда ҳар йили бир маротаба  берилишини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.
4.Мактабгача таълим муассасаларининг иш куни 5 иш кунидан иборат ёки иш вақти соат 5 гача белгиланган. Жойларда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг иш куни эса 6 иш куниди.р Фарзандларини болалар боғчасига бериб ишлаётган айрим ота-оналарга шанба куни ёки соат 6 гача ишласалар, фарзандлари қаровсиз қолиб кетаётганлиги муаммоси туғилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг иш кунини 6 иш куни деб белгилаш ёки навбатчи гуруҳлар ташкил  этилса  яхши бўларди.
5.Қурилиш ташкилотлари (МЧЖ) да ишловчилар сони 50 нафардан ошгандан сўнг 20%(НДС) солиғи ушланиши сабабли  ушбу ташкилотлар асосий ходимлар сонини 50 нафардан кам қилиб ишга олиб, бошқа ишловчиларни ёлланма тарзда оғзаки шартнома бўйича ишга қабул қилиб уларга меҳнат дафтарчалари юритилмаяпти, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишига олиб келмоқда.Ушбу тартибга ходимлар сонини  200 тагача оширишни таклиф қиламиз.
6.Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2009 йил 25 августда 1998-сон билан руйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш Вазирининг 2009 йил 10 августдаги 49-Б сонли буйруққа асосан соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ишлаб чиқаришлари, ходимлари учун махсус кийим, махсус поафзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул берилиши кўрсатиб ўтилган. Жумладан: жарроҳлик, ярани боғлаш ва гипс хоналари,туғруқхоналардаги туғишгача ва туғруқдан кейин жойлаштириш хоналарида ишлайдиган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларига, бундан ташқари муолажа, гинекология, урология, стоматология хоналари, тери-таносил бўлимлари ва хоналарида ишлайдиган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларига халат, калпачок, сув ўтказмайдиган ип-газлама фартук, резина қўлқоп, респиратор диэлектрик калиш, ҳимояловчи кўзойнаклар билан бепул таъминланиши керак бўлса-да, ишчи ходимлар ўз маблағлари ҳисобидан махсус кийим-бошларини сотиб олишмоқдалар. Ушбу мақсадга қўшимча маблағлар ажратилиши лозим.
7.Меҳнат кодексининг 214-моддасига асосан ҳар йили бир маротаба тиббий кўрикдан ўтказишни иш берувчи ташкил этиши шарт ҳисобланади. Аммо ҳозирги кунгача ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишдаги чиқимларга оид масаласи ўз ечимини топмаяпти.
8.Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари учун бюджет ташкилотларининг сметасига маблағ ажратиш.
Билдирилган таклифлар ва кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича тавсиявий чора-тадбирлар режаси тузилиши режалаштирилган.

Наргиза Юлдашева

BOSHQA YANGILIKLAR