КОНСТИТУЦИЯ-БОШ ҚОМУСИМИЗ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
КОНСТИТУЦИЯ-БОШ ҚОМУСИМИЗ

КОНСТИТУЦИЯ-БОШ ҚОМУСИМИЗ

Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ўтган маънавият соати "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармойиши ижроси юзасидан "Конституция бош қомусимиз” мавзусида  бўлди.
Маънавият соатида бирлашма раиси ўринбосари Ш.Халилов  сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жаҳонда энг ривожланган, тараққий топган демократик давлатларнинг тарихий тажрибаси ва Конституциявий амалиётига таянган ҳолда яратилганлиги, конституциямиз БМТ ҳужжатларига, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Деклорациясига, ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган қоидаларига асоланганлиги тўғрисида қайт этиб ўтдилар. Конституция ва ҳуқуқий маданият, маънавият ва миллий қадриятлар ҳақида гап борганди, қўҳна заминимиз одамлари  кўнглида устувор бўлган адолат, ҳақиқат, иймон, олийжаноблик, бағрикенглик, мардлик, тантилик каби улуғ хислатлар Конституциямиздан муносиб ўрин олганини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Маънавият соатида юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, турли соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар, авваламбор, тинчлик-хотиржамлик, эмин-эркин меҳнат қилиш ва яшаш учун яратилган шарт-шароитлар шарофати эканлигини яна бир карра ҳис қилдик, — дейди бирлашманинг юридик бўлими мудири А.Рахматов.

BOSHQA YANGILIKLAR