"2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросида касаба уюшмалари ёшларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 14 ноябрдаги "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида касаба уюшмаларининг "Мурувват” ва "Саховат” интернат уйлари – ёшлар эътиборида акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 8-104 "с”-сонли Раёсат қарори ижросини таъминлаш максадида жорий йилнинг 3 декабрь куни Нурота туманидаги "Мурувват” эркаклар интернат уйида маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ёшлар иттифоқи вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва вилоят ҳокими К.Б.Турсунов ҳам иштирок этди.
Шунингдек, акция доирасида ўтказилган тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Тоғаева, бирлашма бўлим мудири А.Бобомуродова, Кенгаш раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Худояровлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими К.Турсунов ва касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Тоғаевалар тадбир иштирокчиларини 3 декабрь – "Халқаро ногиронлар куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами муносабати билан табриклаб, Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга яратилаётган қўлайликлар ва имкониятлар тўғрисида таъкидладилар ва шунингдек, нуронийлар томонидан даволанувчилар ҳаққига дуолар қилинди.
Шундан сўнг, туман маданият бўлими хонандалари томонидан янграган
куй-қўшиқларга тадбир иштирокчилари рақсга тушишди.
Тадбир давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг махсус тайёрланган эсдалик совғаси топширилди.
"Мурувват” интернат уйида яшовчи Н.Синюков сўзга чиқиб, ушбу тадбирни ташкил этган ташкилотчиларга ҳамда Мурувват уйида яшовчиларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Бирлашма Кенгаши раисининг
Ёшлар бўйича маслаҳатчиси Ф.Худояров
Тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.