Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг яшаш фаровонлиги ва турмуш даражасини кўтариш, ходимларнинг меҳнат қилиши ва дам олишига қулай шароитларни яратиш, уларнинг юқори ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама ички туризм ва оилавий дам олишни ривожлантириш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Муҳтарам Юртбошимизнинг "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонини халқимиз катта хурсандчилик билан кутиб олди.
Айтиш жоизки, Фармон давлат байрамлари даврида, қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш учун қўшимча шароитларнинг яратилишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.
Шу мақсадда 2018 йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунлар қонунчиликда белгиланмоқда, шунингдек, айрим дам олиш кунлари ушбу байрам саналарига яқин бўлган иш кунларига кўчирилиши амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, халқимизнинг маънавий ҳаётида олижаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига қўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланди.
130 дан ортиқ вазирлик, идора, давлат ва жамоат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келаётган Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Навоий шаҳрида ташкил этилган семинардан кўзланган асосий мақсад ҳам дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида меҳнат жамоаларини мамлакатимизнинг тарихий-маданий бойлиги, унинг ноёб табиий ресурслари, диққатга сазовор гўшалари билан чуқур танишишлари учун яратилган кенг имкониятлардан фойдаланишга тарғиб этиш, Президент Фармонидан келиб чиқадиган тегишли тавсия ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди, - дейди Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати бош юрисконсулъти Беҳзод Джумаев.
Семинарда иштирок этган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг раислари ҳамда касаба уюшмалари фаолларига тез кунларда ўз меҳнат жамоаларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб-ташвиқ этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Йиғилиш сўнггида расмий саналарни нишонлаш даврида ходимларнинг тўлиқ дам олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар қабул қилинди.

Учқун Ахмедов,
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат
хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика
кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси.