
ЎКСИК КЎНГИЛЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИБ
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг навбатдаги ташрифи Кармана тумани "Малик" МФЙдаги Б.Бобомуродов хонадонида бўлди. Бирлашма Кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Халилов, таълим-фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси У.Мусаев, "Малик" МФЙ раиси К.Рахматовлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Ҳар бир фуқаро Президент эътиборида" акцияси доирасида I-гурух ногирони Б.Бобомуродовга 1 750 000 сўмлик дори-дармонлар топширишди.