Жорий йилнинг 26 январъ куни Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусида Маънавият соати бўлиб ўтди.
Тадбирда бирлашма биносида жойлашган вилоят Савдо-саноат палатаси, Миллий тикланиш партияси вилоят кенгаши ҳамда бирлашма кенгаши аппарати ходимлари ҳамда масъул ташкилотчилар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори миллий маънавиятимизнинг тарихий воқеаси бўлди, -дейди вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Назира Тоғаева . –Маърифатли халқлар ўзини озодликка олиб чиққан раҳномаларини абадий эъзозлайди. Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида бошқа соҳалар қатори халқимизнинг маънавий қадриятларига эҳтиром, муқаддас динимиз, ўзлигимиз, анъана ва урф-одатларимиз, бебаҳо тарихий меросимизни сақлаш ва тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бунинг мисолини биринчи Президентимиз "Ким эдигу, ким бўлдик”, деган машҳур ибора орқали теран англаш, қиёслаш мумкин.
- Энг муҳими, бундай қутлуғ саналар ўз тарихимиз, миллий ўзлигимизни англашга, халқимиз, айниқса, ёшларимизни эл-юртимизга бутун борлиғини бериб, фидойилик кўрсатиб яшаган улуғ инсонларнинг ибратли фаолиятига ҳар томонлама муносиб этиб, уларнинг эзгу фазилатлари руҳида тарбиялашга хизмат қилади,-деди ўз маърузаси билан иштирок этган бирлашма бўлим мудири Анора Бобомуродова.
Шунингдек, бу тарихий санани ҳар томонлама юксак даражада ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва маънавиятимизни намоён этиши, айнан шунга қараб дунё жамоатчилиги бизга баҳо беришига йиғилишда алоҳида эътибор қаратди.
Тадбир сўнгида биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган "Эъзоз” номли видеоролик намойиш этилди.