Жорий йилнинг 31январь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида "Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида, шунингдек Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг ратификация қилинган конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар” мавзусида семинар ташкил этилди.
Унда вилоят фермерлар кенгаши, туманлардаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, бирлашма Кенгашининг масъул ходимлари ва ОАВ вакилларидан иборат 110нафардан ортиқ киши иштирок этди.
Семинарда"Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар”, "Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг ратификация қилинган конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар” ҳамда "Меҳнат қонунчилиги ва муносабатларини тартибга солиш”мавзулари тўғрисида бирлашма кенгаши бўлим мудирларининг маърузалари тингланди.
-Менинг бугунги ўқув-семинардан олган таассуротларим катта,-дейди "Бахтиёр-Тўрақулов” фермер хўжалиги раҳбари Умрзоқ Тўрақулов. - Фермер хўжаликларида ишчи-ходимлар учун яратилаётган шароитлар, улар билан тузиладиган меҳнат шартномасига жиддийроқ эътибор беришимиз лозимлиги, меҳнат қонунчилиги ва муносабатларини тартибга солишда нималарга кўпроқ эътибор беришимиз лозимлиги ва бошқа кўплаб саволларимизга соҳа мутахассислариданатрофлича жавоб олдик. "... қалбимга энг яқин инсонлар, қадрдонларимнинг энг кўпи мана шу соҳа-қишлоқ хўжалиги тармоқларида, десам, ишонинглар, айни ҳақиқатни айтган бўламан” деган эди ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев. Шундай экан, биз фермерлар албатта ўзимизнинг ҳалол меҳнатимиз билан юртбошимиз ва она халқимизнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, мазкур семинарни ташкил этганликлари учун фермерлар номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Махбуба Камбарова,
меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси.