Шу кунларда улуғ мутафаккир, шарқнинг даҳо шоири Алишер Навоий бобомизнинг таваллуд кунлари бутун юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Буюк шоирнинг 577 йиллик тўйи шукуҳи бизларга яъни Навоий номи билан аталадиган шаҳар аҳли учун янада яқинроқдир.
Қизилқум бағрида виқорла ястаниб турган Навоий вилояти истиқлолимиз туфайли мамлакатимизнинг ҳар томонлама юксалган вилоятларидан бирига айланди. Навоийга ташриф буюрган сайёҳлар, меҳмонлар баъзан бу шаҳарга нима сабабдан мутафаккир шоир Алишер Навоий номи берилиши билан қизиқишади.Қуйида бу хусусда ўзим билган ва эшитган воқеани ёзиб ўтмоқчиман Зероки бу шаҳар Кармана заминида ташкил топиб, бугун унинг кучга тўлган забардаст фарзанди янглиғ Республикамизнинг жозибали катта шаҳарларидан бирига айланган.
Маълумки, 1950 йилларнинг ўрталарида бу заминдан топилган катта ҳажмдаги уран, олтин конлари йирик саноат корхоналарининг қурилишига сабаб бўлган. 1957 йилнинг охирларида юртимизга Москвадан Геология вазири Андропов ва Ўрта машинасозлик вазири Е.Славскийлар келишган. Карманадаги туман партия қўмитасининг Варқдаги боғида уларни республика партия қўмитаси саркотиби Н.А.Мухиддинов, вилоят партия котиби А.Ризаев, туман партия котиби С.Дадабоевлар кутиб олишган. Меҳмонлар суҳбат давомида Кармана шаҳрининнг жанубий тарафидан янги шаҳар қурилиши тўғрисида маслаҳатлашиб, бу шаҳарга рус-совет шоири В.Маяковский номини бериш тўғрисида таклиф киритишган. Шунда Н.А.Мухиддинов меҳмонларга қарата, "Инсон ақл-заковати, меҳнати ва бунёдкорлиги билан бу ерда шаҳар пайдо бўлади, оби-ҳаёт олиб келиб, янги боғ-роғлар, чиройли уйлар қурамиз. Бизнинг мутафаккир бобомиз Алишер Навоий чўлларни обод этиб, сув чиқариб, шаҳарлар барпо этишни орзу қилиб, ўз асарларида Фарҳод сингари қаҳрамонлар образини яратган. Келинглар, ушбу улуғ бобокалонимизнинг номини шу янги шаҳарга берсак”, деб, - ўтирганларга фикрини тасдиқлатган.
Орадан бир оз вақт ўтиб 1958 йилнинг 4 сентябрида Карманада катта мажлис чақирилиб, янги шаҳар бунёд этилиши ва унга Алишер Навоий номи берилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Олий Совети раиси Ш.Рашидов имзолаган фармон ўқиб эшиттирилганда йиғилган халқ хурсандчилигидан гулдурос қарсак чалиб олқишлашган. Шундай бўлиб, бир фидоий инсоннинг журъатли сўзи билан жонажон шаҳримизга Мир Алишер Навоий ҳазратларининг номи берилган.

Шухрат ХАЛИЛОВ