Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268 қарори ижроси бўйича вилоятнинг табиий газ етиб бормаган ҳудудларидаги кам таъминланган оилаларга газ плиталари ва газ баллонлари олиб бериш бўйича вилоят касаба уюшмаларининг галдаги манзилли тадбирлари бошлаб юборилди. Бугун Кармана тумани ҳокимлигида туманнинг олис қишлоқларида яшовчи 12 нафар эҳтиёжманд оилаларга "Артел”газ плиталари ва газ баллонлари тантанали равишда совға қилинди. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган бундай хайр-саховат тадбирлардан халқимиз, айниқса хонадон бекалари қувончи чексиз.Улар бу каби ғамхўрлик ва эътибордан шодланиб, шукроналик билан юртга тинчлик ва фаровонлик тилашмоқда.
Шухрат ХАЛИЛОВ