Маълумки, ҳар икки йилда бир марта "Соғлом оила” шиори остида ўтказиладиган Республика оилавий спорт мусобақалари мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оила аъзоларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.
Шу боисдан бўлса керак, мазкур спорт мусобақалари оилаларни ҳамжиҳатликка, бирдамликка чорлайди. Айниқса, мусобақаларни ташкил этиш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларга борганимизда меҳнаткашларнинг спортга бўлган қизиқишлари йилдан йилга отиб бораётганлигига яна бир бор гувоҳ бўлдик.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, спорт тадбирларини ўтказиш орқали корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган мехнаткашларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилишга ҳам эришилмоқда.
Куни кеча Навоий вилоятида уч босқичли "Соғлом оила” шиори остида ўтказиладиган оилавий спорт мусобақаси белгиланган Низом талаблари асосида юқори савияда вабайрамона руҳда ташкил этилди.
Спорт мусобақаларининг вилоят босқичида иштирок этувчи туман, шаҳар босқичларида 1-ўринни эгаллаган 20 нафар оилалар белашшувда иштирок этишди.

Барча иштирокчиларнинг соғлом эканлигини катъий назоратга олиниб, мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда иштирокчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Мусобақаларни 8 нафар малакали хакамлар таркиби баҳолаб борди. Ниҳоятда қизғин кураш ва баҳслар остида ўтган спорт мусобақаларининг вилоят босқичида учинчи ўринни Кармана туманидан Рустам Каримовлар ҳамда Зарафшон шаҳридан Абдусалом Омоновлар оиласи, иккинчи ўринни Нурота туманидан Искандар Ҳайитовлар ҳамда Навоий шаҳридан Ҳамза Куллиевлар оиласи, фахрли биринчи ўринни эса Зарафшон шаҳридан Улуғбек Ҳалиловлар ҳамда Хатирчи туманидан Фазлиддин Дониевлар оиласи эгаллашди.
Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган 14 та оилалар ҳам турли наминациялар билан тақдирланди.
Мусобақанинг иштирокчи ва ғолиблари учун ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бадиий ҳаваскорлик жамоалари, таниқли санъаткорлар иштирокида маданий дастур ташкил этилди.
Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар учун касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалар ва дипломлари топширилди.