Жорий
йилнинг 17 март куни Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси
ташаббуси билан "Азиз Ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” шиори остида
Наврўз сайли ташкил этилди. Сайлда вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси ходимлари, тиббиёт бирлашмаси меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар,
ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар вакиллари таклиф этилди.
Тадбир
давомида ҳалқ ўйинлари, миллий спорт мусобақалари, жумладан, арқон тортиш,
варрак учириш, шашка-шахмат ўйинлари, қадимий урф-одатлар ва миллий таомлар
тайёрлаш бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақа ғолиблари касаба уюшмаси
қўмитасининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, тиббиёт бирлашмасининг 13 нафар ёлғиз, кўмакка муҳтож қариялар, кам таъминлаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила қатламларига ижтимоий моддий ёрдам берилди.
Ўтказилган байрам сайли юқори савияда, кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтказилди. Тадбирда ташриф буюрган 800 нафар иштирокчиларга байрам таасауротлари ҳуш кайфият бағишлади.