Кун тартибидаги мавзу бўйича давра сухбатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси Навоий вилоят бўлими хуқуқшуноси Р.Иброҳимов кириш сўзи билан очди.
Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи юрисконсулти Тоштемир Тайлоков ўз сўзида асосан бугунги кунда юртимизда ёшларга хусусан коллеж битирувчиларига Мехнат Кодексида берилган имтиёзлар ва қулайликлар, кодекснинг 84 ва 247-1-моддаларида назарда тутилган мажбуриятлар ва корхона, муассаса ва ташкилотларнинг жамоа шартномалари буйича ходимларга берилган қўшимча ва имтиёзлар ҳамда мехнат қонунчилигида назарда тутилган бошқа масалалар бўйича давра сухбати катнашчиларига батафсил тушунчалар берди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725 Фармони юзасидан ҳам тушунчалар берилди.
Шунингдек, давра сухбатида Т.Тайлоқов ёш ходимларга мехнат қонунчилиги билан боғлиқ бўлган тушунчалар ҳамда квоталанган иш ўринлари бўйича ходимларни ишга жойлаштириш тартиби, уларни иш билан таъминланишида давлат томонидан берилган қулайликларга, корхонада ишлаётган ёш ишчи-ходимларни мехнатини мухофаза қилиш, белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган ҳажмдаги ишларни тақиқлаш, қонунчиликда белгиланган бир хафталик иш соатлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.
Давра сухбати давомида ёш ходимлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга, тегишли маъсул ходимлар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди ва қатнашчиларга вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан мавзуга оид 20 дан зиёд буклетлар тарқатилди.
Ташкил этилган давра сухбати жуда кўтаринки рухда, кўнгилдагидек ўтди.