Йиллар ўтди. Даврлар ўзгарди. Асрлар давомида шаклланиб, такомиллашиб келган тараққиёт жараёнида инсоният тамаддуни янада юксак чўққиларни забт этди. Гарчи бугун инсоният гўзал ва фаровон ҳаёт кечириш, порлоқ келажак сари тамал тоши қўйиш имкониятларини яратган бўлса-да, ҳокимят, мол-дунё талвасасида ўзини ҳар ёнга ураётган ёвуз кучлар етказаётган жисмоний ва маънавий уқубатларни унутиш оғир. Бутун тарих саҳифаларида қора ҳарфлар ила битилган Иккинчи жаҳон урушининг асоратлари ҳамон халқимиз қалбида битмас жароҳат бўлиб қолганлигида ҳам кўриш мумкин. Миллионлаб инсонлар ёстиғини қуритган, кимларнингдир ака-укаси, опа-синглиси, турмуш ўртоғи, фарзандларини бағридан юлиб олган бу урушнинг қонли панжалари бизгача етиб келгани ҳамон юрагимизга оғриқ беради...
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз тинчлиги, осойишталиги йўлида жонини фидо қилган юртдошларимиз жасоратини қалбларга муҳрлаб, ёш авлодга ҳаёт мактаби сифатида ҳаётимизга зиё бағишлайди. Қадриятларни улуғлаш инсонни юксакликка кўтариш билан бирга орзу-интилишларга, олийжаноб мақсадлар сари даъват этади.
- Бу йил хотира ва Қадрлаш кунини ўзгача кўтаринки кайфият, уюшқоқлик билан ўтказилиши замирида халқимизнинг юксак миллий қадриятлари мужассамлашган. Бизда ўтган аждодларни ёд этиш, улар хотирасини абадийлаштириш миллий меросга айланиб қолган. Чунки инсон тарихий хотира билан тирик. Албатта, бу айёмни анъана ва қадриятларимизни уйғунлаштирилган ҳолда нишонлаш учун аниқ режа-тадбирлар ишлаб чиқилган, -дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаш раиси ўринбосари Ш. Халилов. - Байрам муносабати билан "Сиз ҳамиша қалбимиздасиз” акциясини ташкил этдик. Акцияга доирасида 50 нафар ўтганларнинг расмларини қўлимизда кўтариб, саф тортиб қадам ташлар эканмиз кўнглимиздан урушнинг мудҳиш оғриқларини ўтказдик. Тадбирда иштирок этган ёшларимиз ватанни мадҳ этувчи шеърларни айтишди. Бу ҳолат икки авлодни бир бирига боғлади. Фахрийларимизга эсдалик совғаларини улашдик. 10 нафарига коммунал тўловлари учун моддий кўмак бердик. Бундан ташқари туман, шаҳар Кенгашлари томонидан 51 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг ҳар бирига касаба уюшмаларининг манзилли моддий ёрдами ва совғалари туҳфа этилди. Шунингдек, хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган 7 нафар ҳарбий хизматчининг оилаларига моддий кўмак берилди.
- Биз нуронийлар халқимизнинг, Президентимизнинг ғамхўрлигини доимо ҳис этиб турамиз, - дейди акция иштирокчиси Барака бобо Зарипов. Фарзандларим, невараларим ҳаётда ўз ўрнини топиб, юрт равнақига ҳисса қўшаётганидан хурсандман. Ҳаётимиз тинч-фаровон. Беҳисоб шукр! Бундай эзгу ишларнинг бошида турган юртбошимиздан миннатдормиз. Энг муҳими жон болаларим, тинчликнинг қадрига етайлик. Китоб кўп ўқинглар, урушни кўрманглар, меҳнат қилиб чарчаманглар.

Тадбир фотолавҳаларини ушбу ҳавола орқали батафсил кўришингиз мумкин
Мардиева Феруза
Навоий вилояти маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси