МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИМИЗ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИМИЗ

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИМИЗ

Навоий шахрида8-сон болалар Мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг жорий йилнинг 13 апрел куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишида ижтимоий соҳа вакилларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари тўғрисида билдирилган фикрлар юзасидан ўтказилган йиғилишда Республика кенгашидан ташриф буюрган вакил Ўзбекистон фанлар академияси касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Жўраев ва вилоят Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Тоғаева, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири А.Бобомуродова, Республика кенгаши Навоий вилояти бўйича маъсул ташкилотчи Ш.Эшматов, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳуқуқшуноси Н.Шариповалар иштирок этди. Йиғилишда Навоий шаҳар, Кармана, Навбаҳор, Конимех, Нурота туманларидан жами 180 нафар касаба уюшма аъзолари иштирок этдилар.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатинингялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси ташкил этилган. Сенат қарори асосида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари таркибида Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳудудий комиссиялари тузилиши белгилаб қўйилган. Семинар ташкилотчилари томонидан қарор ижросини таъминлаш учун Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг қарори асосида "Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссия” тузилганлиги, ушбу комиссия жойларда фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга, шу жумладан мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга йўл қўймасликка доир кенг тушунтириш ишларини олиб бораётганлиг ҳақида маърузалар қилинди.

Семинар иштирокчилари ХМТ Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари, мажбурий меҳнатнинг олдини олишда касаба уюшмаларининг ўрни, таълим муассасаларида бу борада олиб бориладиган ишлар бўйича саволларига атрофлича жавоблар олдилар. Семинар савол-жавобларга бой бўлди ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

 

Ш.Эшматов

BOSHQA YANGILIKLAR