БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ

БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Халқ демократик партияси Қизилтепа туман Кенгаши, Ўзбекистон ногиронлар жамияти Қизилтепа туман  бўлинмаси, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари  Қизилтепа туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қизилтепа туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги "Фаровон ҳаёт” дам олиш масканида "1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 14 ёшгача бўлган имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 35 нафар болалари ўртасида "Болаларга беринг дунёни” шиори остида "Мафтункор ранглар жилоси”  расмлар кўрик-танлови ўтказилди.  
Танлов иштирокчилар эркин мавзуда табиат, Ватан, оналар мадҳи ва қатор эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган расмларни чизишди.
Уларнинг чизган расмларида эртанги кунга умид, бахтли келажак орзусини ҳис қиласиз. Қўллари қалтираб расм чизаётган Ситоранинг шу ҳолатида ҳам соғлом қўллардан ҳам жилоли табиат тасвирини мадҳ этиши ҳар қандай кишини ҳаяжонлантиради.  
Танловда тумандаги 31 – сонли мактабнинг 3 синф ўқувчиси Санъат Яндашов танлов ғолиби деб топилди. Шунингдек, 2-ўринни  тумандаги 28 мактабнинг  7-синф ўқувчиси Сувонов Дилшод, 3-ўринни 26 мактабнинг 6-синф ўқувчиси  Умида  Усмонова қўлга киритди.
Шунингдек, мазкур шиор доирасида тумандаги 1 нафар ногиронга ногиронлик аравачаси, 1 нафарига қўл ҳассаси тақдим этилди.
Танлов якунида барча иштирокчиларга ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

BOSHQA YANGILIKLAR