Навоий вилоятида, туман ва шаҳарларида Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда давлат органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда фермерлар салоҳиятини ошириш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Конимех туманида бўлиб ўтди. Унда Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти, ҳуқуқ-тарғибот органлари, савдо-саноат палатаси, вилоят бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси, соғлиқни сақлаш вакиллари, ўрта махсус, халқ таълими, мактабгача таълим, фермерлар уюшмаси ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.
Мазкур ўқув-семинарда ХМТ вакили Олена Важиньскаянинг "Болалар меҳнатига қарши курашиш ҳамда мажбурий меҳнатнинг олдини олишга доир масалалар”, Бандлик бош бошқармаси вакилининг "Болалар меҳнатини тартибга солиш бўйича Халқаро ва миллат қонунчилик меъёрлари ҳақида асосий тушунчалар” каби маърузалари тингланди. Шунингдек, ХМТ эксперти иштирокчилар билан "Ишга ёллаш жараёнида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати қалтисликларини англаш ва уларнинг олдини олиш масалалари” бўйича амалий машғулот ўтказди ва видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг бахс ва музокара бошланди.
-Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистонда ратификация қилинган қатор конвенциялари, жумладан, бола меҳнатининг оғир шаклларига барҳам бериш, оналикни муҳофаза қилиш, мажбурий меҳнатни тугатишга оид конвенцияларга юртимизда қай даражада риоя этилаётгани бир неча йилдан буён ХМТ экспертлари томонидан ўрганилмоқда. Тадбирда бола меҳнатининг оғир шаклларига барҳам берилгани ва мажбурий меҳнатнинг тугатилиши бўйича амалга оширилган ижобий ишлар эътироф этилгани, шак-шубҳасиз, барчамизга қувонч бағишлайди, -дейди бирлашма бўлим мудири Анора Бобомуродова.
Шундай семинар –тренинглар вилоятимизнинг Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Кармана, Навбаҳор Нурота, Хатирчи, Томди ва Учқудуқ каби туманларида бўлиб ўтди.

Шухрат Халилов