Cеминар-тренинг » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
Cеминар-тренинг

Cеминар-тренинг

Жорий йилнинг 15 июль куни соат 10.00да Навоий шаҳрида жойлашган "Ёшлар маркази” кичик мажлислар залида Ўзбекистон ННТ Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон ННТларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди, Ўзбекистон экологик харакати, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия бошқармалари, Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан, "Ижтимоий шериклик: тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт кафолати” мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар тренингдаФонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, Навоий вилояти халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги ижтимо
ий шериклик бўйича Жамоат комиссияси, маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро органлари вакиллари, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари раҳбарлари ва фаоллари жами 100 нафар иштирокчи қатнашди.
Семинар – тренингни Навоий вилояти бўйичаИжтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Н.М.Тоғаева олиб борди. Йиғилишга Ўзбекистон ННТларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди вакили Ж.Раббинов, Ўзбекистон экологик харакати вакилиА.Батыровлар иштирок этди.
Тренинг 2-босқичда бўлиб ўтди. 1-босқичЎзбекистоннинг мустақил тараққиёт йилларида ижтимоий шериклик муносабатларининг ривожланиши тўғрисида, 2-босқич "Ғоядан амалиётгача” ННТларнинг давлат томонидан 
2015 ва 2016 йилларда қўллаб-қувватланган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларининг натижалари ва уларнинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ўрни тўғрисида бўлиб ўтди. Семинар-тренингда Миллий ассоциацияга аъзо бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб этиш, янги ташкил этилаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини касаба уюшмаларига жалб этиш бўйича ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш тўғрисида ҳам айтиб ўтилди.
Бундан ташқари семинар-тренингда Мустақиллик йилларда ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида эришилган ютуқларни тарғиб этишда ижтимоий шерикликнинг долзарб вазифалари тўғрисида вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Содиқованинг ахбороти тингланди. Нодавлат-нотижорат ташкилотлар, давлат ҳамда жамоат ташкилот раҳбарлари, Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фондининг давлат гранти шаклида молиялаштирилиб, амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари тўғрисида ўзаро тажриба алмашилди. Шунингдек мазкур масалада ННТлар ўз фикр ва мулоҳазалари билдириб, 2016 йилда давлат грантларини қўшимча ажратиш бўйича танлов ҳамда 2017 йилда давлат грантлари ажратиш бўйича танловларнинг мавзу ва йўналишлари юзасидан 15 гаяқин таклифлари билан иштирок этдилар.
Ташкилий ишлар бўлими етакчи мутахассиси М.Шамсиддинова

BOSHQA YANGILIKLAR